
Ҳар йили 29 июнда Лондоннинг чеккасидаги жанубий тинч шаҳар –Уимблдон бутун жаҳон теннис пойтахтига айланади. Икки ҳафта давомида бутун Инглиз теннис ва крокет клублари ўзининг очиқ кортларида Уимблдон теннис турнирини ўтказади. Уимблдон –жаҳондаги энг йирик теннис турнири бўлиб, ўйинлар ўтли майдонларда ўтказилади. Ўтни устида ўтказилган ўйинлар ўйинчилардан катта ҳаракат ва кучни талаб қилади. Бу ўтли майдонда тўпни урилиб қайтиши унча баланд бўлмайди. Бунда устунлик ўйинчилар томонида бўлади. 120 йиллик тарихга эга бўлган теннис турнири ўтни устида, очиқ ҳавода ўтказилиши билан машҳур бўлибгина қолмасдан, балки ҳамма иштирокчиларда мажбурий оқ форма бўлиши билан ажралиб туради. Бу анъанани бузган теннисчи супер прoфессионал бўлишига қарамасдан ўйиндан четлантирилади.