Россияда хизмат кўрсатган театр ва кино актрисаси Ольга Владимировна Машная 29 июн 1964 йилда Ленинград шаҳрида қурувчилар оиласида туғилди. Уйдаги шароит унча яхши бўлмагани туфайли у тез-тез уйдан кетиб қолар эди. Кунлардан бир кун кўчада режиссёр Эмилья Бельскаяни учратиб қолади. Режиссёр уни “Биринчи шодиёна” фильмида суратга тушишга таклиф қилади. Бу фильм 1977 йила экранга чиқади. 15 ёшида у оиласидан Эмилья Григорьевнани уйига кетиб қолади ва уни иккинчи онам деб атай бошлайди. Ольга Машнаяни биринчи катта роли Динара Асанованинг “Ярамас” фильмидаги ўспирин қиз роли бўлди. Мактабни тугатиб, Ольга Москвага келади. Динара Асанова, Георгий Данели фильмларида суратга тушишда давом этади. 1986 йилда Ольга Бутуниттифоқ кинемотография Давлат институтини тугаллайди ва Гоький номли киностудияга ишга таклиф қилинади.