ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Венецияда карнавал байрами
1094-01-31

31 январь куни Италияда бўладиган Венеция карнавали дунё бўйича жуда катта  воқеа ҳисобланади. Ҳар йили Венецияда бўладиган бал маскарад карнавали сайёрамиз бўйича энг қадимги байрамлардан ҳисобланади. Бу байрам икки ҳафта давом этади, буюк католик рўзасининг биринчи ҳафтасида тугайди. Венеция карнавали антик даврдаги 1094 йилга бориб тақаладиган  кўп асрлик тарихга эга.  Ҳосил йиғишда оммавий байрам тарзида ўтказиладиган бу байрам Сатурн худосига бағишланади. Қулларга ўз хўжайинлари билан бирга бир дастурхонда ўтириш насиб этарди, бунда табақаланиш вужудга келмаслиги учун уларнинг ҳаммаси юзларига ниқоб кийишарди. Черков ходимлари бу байрамдан унумли фойдаланган ҳолда христианларни рўзага тайёрлаб тўйиб овқатлантиришарди. Карнавал байрамида ҳам одамларни табақаланишдан ҳимоя қилган ҳолда юзларини ниқоб билан беркитишган. Венеция карнавали 18 асрда кўп ютуқларга эга бўлган, карнавалда кийилган кийимлар мода оламига киритилган. Шу ердан  ниқоб андазасини олиш бошланган, ҳозир бу ниқоблар Венеция ниқоби деб аталади. Ҳар бир қаҳрамон ўзининг характерига мос ниқоб кийади. Бу карнавал шаҳарнинг Арлекино, Пьеро, Панталон, Колумбия кўчалари ёрлиғи ҳисобланган. 18 аср охирида революция сабабли бу байрам тугатилди. Рим Папасининг рухсати ва Федерико Феллини ташаббуси билан 1979 йили 20 аср бошида бу байрам қайта тикланди. Машҳур Пьер Карден 1996 йил бу карнавалга гимн ёзди. Ҳозирда бу карнавал байрами дунё сайёҳлари эътиборига тушган. Венеция ўзи жуда чиройли шаҳар, лекин бу карнавалда шаҳар ўзгача тус олади. Ҳар йили ярим миллиондан кўп одамлар бу сеҳрли ва романтик карнавални томоша қилгани келадилар. Бу карнавал байрамида ўзига хос удумлар ўтказилади. Венеция қизларини Истрия қароқчилари ўғирлашади ва уларни қутқариш маросими бўлиб ўтади. Осмонга варракли қуш учирилади ва у осмонда ёрилиб одамлар устига конфетлар ёғилади.  Авлиё Марка майдонида оммавий мусиқалар,театрлаштирилган намойишлар ўтказилади. Шаҳарни бу байрам қамраб олади. Венеция карнавали яна сеҳр-жоду байрами ҳисобланади. Болалар учун Сан Поло майдонида махсус карнавал ўтказилади. Шу биргина карнавал учун 12 кун Венеция ўзининг кўчалари, кўприклари ва бошқа ҳамма ерлари билан ҳақиқий саҳна кўринишини олади.  Бу сеҳрли карнавалда ҳар ким қатнашиши мумкин. Карнавал похолдан ясалган тулумни Сан Марко майдонида ёқиш маросими билан тугатилади. Черков қўнғироқларининг чалиниши буюк рўзани бошланганини билдиради.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган