ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242526
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
“Сетора “ гурухи хонандаси Комила Хўжаева таваллуд топган кун
1978-12-09

 “Сетора” груҳи хонандаси Комила Ҳўжаева 1978 йил  9-декабрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Ёш истедодли хонанда Мухтор Ашрафий номидаги Тошкент давлат консерваториясида таҳсил олган. Гуруҳ 2000 йили “Замин” мукофоти соҳиби бўлган. “Тарона-2000” кўрик танловида “Энг яхши гуруҳ” ва “Сен борсан” қўшиғи  билан “Йилнинг энг янги қўшиғи” йўналиши бўйича ғолиб чиққан. “Тарона-2001” кўрик танловида эса “Энг яхши алъбом учун” йўналиши бўйича ғолиб деб топилган. Улар ижросидаги инсон қадри, меҳр-оқибат, эл-юртга фидоийлик улуғланган қўшиқлар аллақачон муҳлислар қалбидан жой олган. “Сетора” гуруҳининг “Қора”, “Сен борсан” қўшиқлар альбоми машҳурдир. “Сетора” гуруҳи Англия, Ҳиндистон, Россия, Непал, Туркия, Тожикистон, Қозоғистон ва бошқа хорижий мамлакатларда ўз қўшиқларини санъат ихлосмандлари ҳукмига ҳавола қилган, Россиялик машҳур Алла Пугачеванинг концерт дастурида иштирок этган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган