ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242627
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Бурҳониддин Ал-Марғиноний таваллуд топган кун
0000-12-18

Фарғона водийсининг Марғилон шаҳри аҳолиси Ислом ҳуқуқшунослигининг  улкан намояндаси, шайхулислом  Бурҳониддин ал Марғинонийнинг хижрий сана бўйича 910 йиллик таваллуд тўйига ташриф буюрган меҳмонларни илиқ кутиб олди. Меҳмонлар Риштон туманидаги Даҳбед  қишлоғига  Бурҳониддин  ал-Марғиноний ҳазратларининг рамзий хоки  қўйилган “Соҳиби Ҳидоя” зиёратгоҳига йўл олди (Араблар Марғилонни Марғинон деб аташар эди).(Бурҳониддин ал Марғиноний Самарқандда дафн этилган). Тадбир иштирокчилари Марғилонда  мусулмон оламида ҳали ҳам энг етакчи дарслик ҳисобланмиш “Ҳидоя” асарининг муаллифи шарафига қурилган мақбарани зиёрат этдилар. Қадимий Марғилон шаҳрида буюк ватандошимизнинг илмий ва ижодий  меросига бағишлаб “Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг жаҳон фани ва маданияти тараққиётида тутган ўрни” мавзуида халқаро илмий-амалий  анжуман бўлиб ўтди.  Шаҳар марказида бунёд этилган  ёдгорлик мажмуининг очилиш маросими  олдидан элга ош тортилди. Юртбошимиз 1999 йил, 18 декабрда Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг  таваллуд тўйини  нишонлаш, хотирасини тиклаш ҳақида гапирган эди. Юртбошимиз  Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг авлодларига қолдирган улкан  мероси, эришган шон-шуҳрати замирида, аввало, унинг ибратли ҳаёти, пок эътиқоди, олижаноб инсоний фазилатлари мужассам эканини  таъкидлади.  Шу сабабли аллома нафақат уломалар, балки оддий халқ орасида ҳам “Ҳидоят йўлининг сорбони”дея катта эътибор топган. Ўтган аждодларимиз, ота-боболаримизни эслаш, уларнинг руҳи-покларини шод этиш халқимизга хос эзгу фазилат, хайрли ва савобли ишдир. Бурхониддин  Марғиноний  яшаган замонларда Моворауннахр заминида илму-фан гуркираб    ривожланган, жамият тараққиёти учун ислом  ҳуқуқини тўғри англаш ва амал қилиш муҳим ижтимоий заруратга айланган эди. Марғинонийнинг  ўлмас мероси, хусусан, “Ҳидоя”-“Тўғри йўл” деб аталган китоби, саккиз  асрдирки, мусулмон мамлакатларида энг нуфузли ва мукаммал ҳуқуқий  манба  сифатида эътироф этиб келинаётганлигининг  боиси ҳам ана шунда. 

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган