ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
192021222325
262728293031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Испан шоири Хуан Рамон Хименес таваллуд топган кун
1881-12-31

Испан шоири Хуан Рамон Хименес 1881 йил 23 декабрь куни Андалусиядаги  Могер деб аиаладиган кичик  шаҳарчада таваллуд топган. Хуаннинг отаси Виктор Хименес  банкда ишлар, онаси Пурификасьон  Мантекон-и Лопес Парейро унинг иккинчи хотини эди. Кадисдаги  иеузитлар мактабини  тамомлагач, бўлажак шоир Севиль университетида  ҳуқуқшуносликка ўқий бошлайди. Аммо Хуан амалда ҳуқуқдан кўра, мусаввирлик ва шеър ўқиш  ҳамда ёзишга  кўпроқ қизиқарди. Мадриддаги  “Янги ҳаёт” журналида шеърлари илк бор чоп этилган вақтда Хименес 17 ёшда эди. Бу шеърлар ўша пайтдаги бир қатор таниқли  испанзабон шоирлар, шу жумладан, никарагуалик ижодкор  Рубен Дарио, Хуаннинг ватандоши  бўлган  Франсиско Вильспеслар  эътиборига тушади. Улар бир овоздан Хименесга Мадридга кўчиб келишини тавсия этишади. Уларнинг маслаҳатларига қулоқ тутган ёш шоир ҳуқуқшунослик борасида ҳафсаласизлик билан бошлаган ишларини ташлаб, Мадридга келади ва иккита модернизм йўналишидаги нуфузли журнал –“Гелиос” ва “Тикланиш”нинг ташкил этилишига фаол иштирок этади. Хименеснинг дастлабки шеърий китоблари “Бинафша” ҳамда “Нилуфар” эди. Бошқа жиҳатлари билан бирга бу тўпламга кирган шеърларга хос бўлган табиат образлари шоирнинг ижоди учун ҳам характерли  бўлиб қолади.  1902 йилда Мадридга қайтган Хуан бу ерда пишиқ-пухта асарлар яратган. Улар “Рифмлар” (1902),  “Ғамгин оҳанглар” (1903), “Олисдаги боғлар” (1904) ва “Пастораллар” (1905) тўпламларидан жой олади. Мазкур китобларга  кирган шеърлар модеризм шеъриятига хос бўлган чорасизлик  кайфияти билан ажралиб туради. Аммо, шу билан уларда ўзига хос нафис, мусиқий ва шоирона овоз бор эди. Хименес 1912 йилда Мадридга қайтиб, шаҳардаги талабалар қароргоҳига жойлашади ва америкалик Зенобия Кампруби билан биргаликда Робин Дронат Тагор шеърларини таржима қила бошлайди. “Ёз мавсуми” (1915)тўпламига кирган ишқий романтик кайфиятдаги шеърларини шоир айнан Кампрубига  бағишланган. 1956 йилда, хотинидан  эндигинажудо бўлган Хименес “испан поэзиясидаги олий маънавият ва бадиий софликнинг намунаси бўлган лирик шеърияти  учун” адабиёт соҳасидаги Нобель мукофати билан тақдирланади. Яльмар Гульберг, шу даврда  академия аъзоси, ўзининг табрик сўзида  “Хуан Рамон Хименеснинг  хизматларини муносиб баҳолаш билан бирга Швеция академияси бу билан буюк испан адабиётининг бутун бир даврига ҳам ўз эътирофини билдираётгани”ни таъқидлайди. Агар унинг ёрдами, илҳомбахш иштироки бўлмаганида қирқ йил давомида меҳнат қила олмаган бўлар эдим. Ҳозирда усиз ёлғиз ва иложсизман... Хименес аслида ҳам рафиқасининг вафотидан кейин ўзига кела олмайди ва орадан икки йил ўтгач, 76 ёшида оламдан кўз юмади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган