ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
182021222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Шоира Нелли Закс таваллуд топган
1891-12-10

Нелли Закс 1891 йилнинг 10 декабрида Берлинда таваллуд топганУнинг отаси  Вильям Закс кашфиётчи, онаси маргарита эса уй  бекаси бўлган. Унинг болалиги тўкинликда ўтган, уй  тарбиясини олган Нелли Берлиндаги қизлар учун имтиёзли мактабга ўқишга киради. Тортинчоқ ва камтар қиз мусиқа ва адабиётга қизиқар, ягона орзуси эса балерина бўлиш эди. Ўн беш ёшида Нелли Сельма Лагерлефнинг “Берлин ҳақида сага” романини ўқиб, қаттиқ таъсирланади. У асар муаллифига мактуб ёзади. Бу ёзишмалар қарийиб ўттиз беш йил-Лагерефнинг вафотигача давом этади.  Нелли 8 ёшида шеърлар ёза бошлайди. Унинг илк мавзулари табиат ва афсоналар талқини билан боғлиқ эди. Айрим шеърлари адабиёт журналларида босила бошлайди. Улар ўша пайтда урфга айланган  экспрессионистик адабиётга хос шакл ва услубдан мутлақо фарқ қилар эди. Эҳтимол шунинг учундир, уларга Стефан цвейгнинг назари тушади.  Неллининг шеърларини “самимий ва бевосита ёзилган” , дея эътироф  этади.Йигирманчи ва ўттизинчи йилларда Нелли шеърлари “Берлинер Тагеблат” журнали ва турли газеталарда эълон қилиб  турилса-да, у ўзини профессионал  шоира деб ҳисобламас эди. 1940 йилда, немислар Европани бутунлай ишғол етгач, Нелли Лагерлеф кўмагида, Швеция қироли оиласининг ёрдами билан виза олишга ва бу мамлакатдан бошпана топишга муваффақ бўлади. Афсуски, уларнинг бу мамлакатга етиб келишини кўриш Лагерлефга насиб этмади. 1946 йилда Закснинг “Ўлимлар макони” китоби шарқий Германияда чоп этилган. Ундан кейин “Юлдузларнинг сўниши”, “Кейин қандай  бўлишини ҳеч ким билмайди”, “Қочиш ва ўзгариш” каби тўпламлари  бирин-кетин китобхонга тақдим этилади. Инглиз шоири ва танқидчиси  Стивен Спендер Закс шеърларига  шундай таъриф берган: “Улар ранг-баранг, шу билан бирга, у нима ёзса, ҳаммаси-аслида гўёки бир шеър. Унинг диний, охир замон ривоятларига монанд келадиган  гимнлар ўзликни яҳудийча танишни мужассам этади, бу шу қадар кучлики, бунда бир ҳолатда ҳаёт ўлим билан тенглашади, бошқа ҳолатда эса бунинг аксини кўрасан”. 1959 йилда “Қочиш ва ўзгариш” тўплами эълон қилингач, Закс бутун Германияга машҳур бўлиб кетди. Германиядан чиқиб кетганига 20 йил бўлганида у Анетта фон Дрост-Хюльсхофф мукофоти  билан  тақдирланди. Кейинги йилдан эътиборан эса унинг номидаги ҳар йили бериладиган мукофот таъсис этилади ва шоирага умрининг охиригача пенсия тайинланади. Закс оила кўрмайди, Нобелъ мукофатига сазовар бўлганидан кейин ҳам Стокгольмдаги тор квартирасида яшайди ва ижодини  давом эттиради. У 78 ёшида, узоқ вақт давом этган касалликдан сўнг вафот этади. “Нелли Закс ўз ўқувчисига оддийгина тасалли бериб қўймайди,-дейди танқидчи Элвин Розенфельд “Тайм” газетаси иловасида.-Унинг шеърлари хотираа ҳеч қачон йўқолмайдиган ва йувилиб кетмайдиган доғ каби қушхонани, доимий давом этадиган хунрезликни намоён этади”.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган