
1964 йил 18 январда Америка врачлари томонидан тамаки ишлаб чиқарувчиларга қути устига чекиш соғлиққа зарарлиги ҳақидаги ёзув киритилди. Европаликлардан биринчи бўлиб Америка туб аҳолисининг кашандаларини Колумб ўз саёҳати давомида кашф қилди. Дастлаб 15 асрда экспедиция иштирокчиси Панэ исмли роҳиб Европага тамаки уруғларини ўз боғида безакли ўсимлик сифатида ўстирди, кейинчалик эса чекиш учун ўстира бошлади. 16-17 асрларда тамаки чекиш урфга кирди ва Европадан бошқа қитъаларга ҳам танила бошлади. Ўрта Осиёда ва шарқ мамлакатларида эса тамакини тил остига қўйиб чекишган, қуритилган барглардан эса кукун тайёрлашган. Канада тамакисидаги ёзув эса “Тамаки чекиш артерияларда тиқин ҳосил қилади ва қон қуйилиши касаллигини ва юрак ҳуружини келтириб чиқаради” деб ёзилди. Тамаки тутунида алкалоидлар – никотин ва гармин моддалар бор. Аввалига тамаки ишга бўлган иштиёқни оширади, вақтинчалик чарчоқни чиқаради, асабларни бўшаштиради. Лекин тиббий изланишлар шуни кўрсатдики, тамаки чекиш саратон, юрак билан боғлиқ бўлган ва бошқа бир қанча касалликларни келтириб чиқаради. Маълумотларда келтирилишича 20 асрда дунё бўйича тамаки чекиш 100 миллион аҳолининг ўлимига сабаб бўлган, 21 асрда эса бу кўрсаткич миллиардга ўсмоқда. Доимий равишда тамаки чекувчи ўз соғлиғига кўринмас салбий зарар келтиради. Бундан ташқари тамаки чекаётган одам атрофидаги одамлар соғлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади. Канада тамакисидаги ёзувда “Тамаки чекишни ташлаш тасодифий ўлим ва юрак касаллигини камайтиради” деб ўзгартириш киритилди. Петр давригача Россияда тамаки “шайтон ўсимлиги” номи билан аталган. Учинчи ҳукумат йиғилишида тамаки чекишга бўлган эҳтиёж ўрганиб чиқиш масаласи кўриб чиқилган. Ўша вақтда тамаки чекишга қарши кураш олиб бориш Давлат дастури ишлаб чиқилган. 1964 йил 18 январда Америка врачлари тамаки қутисига “Чекиш соғлиққа зарар” деган ёзувни ёзиш масаласини кўтарганлар. Шу вақтдан буён ярим аср ўтди ҳамки, бу ёзув тамакига бўлган эҳтиёжни камайтирмаяпти. Бироқ кўпгина мамлакатлар тамаки чекишни чеклаш мақсадида қонуний ва маърифатпарвар ишларни амалга оширмоқдалар. Ҳозирги вақтда тамаки қутиларида ёзувлардан ташқари яна қўрқитувчи расмлар билан чиқаришмоқда.