ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  1235
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Рангли соябонлар куни
0000-10-21

Айтишларича, турли хил рангдаги соябонлар Андерсен эртаги қаҳрамони Оле Лукоеда бўлган экан. Оле Лукое гапга қулоқ соладиган  болалар бошига тутаркан, шунда болалар яхши тушлар кўришар экан. Биз эса соябонларни куз фаслида тутамиз, чунки бошимизни ёмғирдан асраш керак. Қулупнойли соябон шўх, яшил ранглиги майсани англатади, ҳаво ранглиги осмон рамзидир, оловранглиги куз фаслини англатади. Биз азалдан соябонлардан ёмғир кунлари сақланишга одатланганмиз, лекин олдиндан соябонлар офтоб нурларидан сақланиш учун мўлжалланган эди. Соябонларнинг қачон ва ким томонидан кашф этилганлиги маълум эмас, лекин уларнинг тарихи жуда узундир, Маълумотларга кўра соябонни биринчи бўлиб хитойликлар кашф этишган, бу эрамиздан аввалги XI асрда бўлган. Маълум бўлишича биринчи соябонлар қадимги Вавилон ва Мисрда қуёшдан ҳимоловчи восита сифатида фойдаланилган. Қадимда Узоқ Шарқда соябондан фақатгина қироллик оиласига мансуб кишилар олий мартаби эгалари фойдаланишган. Европада соябондан биринчи бор Қадимги Миср аҳолиси фойдаланган. Аммо айрим манбаларга кўра ёмғирда соябондан фойдаланган халқ римликлар эди. Ўрта асрларда соябон ишлатиш озгина сусайди, кейин у яна XVI да Италияда пайдо бўлди ва соябон ҳукмдорлар белгиси санала бошланди. 1680 йилларда соябон Францияда кейинчалик Англияда ҳам пайдо бўлган. XVIII асрда соябон ёмғирдан ҳимоя сифатида бутун Европада ишлатила бошланди. Шу даврлар мобайнида соябоннинг шакли унча ўзгармаган, фақатгина бироз енгилроқ бўлди. Аёлларга хос бўлган турли рангдаги соябонлар эса XX асрда чиқарила бошланди. Ҳозирги кунда баҳор ва куз ойларида соябондан унумли фойдаланиш жуда оммалашган. Ҳозирда истаган пайтда  турли ранг ва шаклдаги соябонлар ҳарид қилиб, улардан  унумли фойдаланиш мумкин. 

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган