ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
13141516171819
202122232426
27282930   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Тиканли сим ишлаб чиқариш учун патентга талабнома берилган кун
1873-10-27

1873 йил 27 октябрда Тиканли сим ишлаб чиқариш учун патентга талабнома берилган. Джозеф Глидден Американинг Иллинойс штати фермери 1873 йил 27 октябрда тиканли сим ишлаб чиқариш учун патентга талабнома берган ва унинг кўриниши худди шундайлигича қолган. Тиканли сим- у узун сим атрофи майда тиканчалар билан ўралган бўлиб, тиканлари жуда ўткирдир. Бу сим қиммат бўлмаган тўсиқларни ҳимоялаш, ҳамда мавжуд бўлган тўсиқларни янада мустаҳкамлаш учун мўлжалланган эди. Инсон ёки жонзод тиканли симдан ошиб ўтаётганда жуда ҳам ноқулайликларга учрайди ва ундан ташқари жароҳат ҳам олиши мумкин. Патент 1874 йил 24 ноябрда олинган. Бу ихтиро жуда кенг тарқалиб кетти ва 1880 йилда АҚШнинг Буюк текисликларининг ўзгаришига катта ҳисса қўшди. Тиканли симлардан тўқилган тўсиқлар фермерларга анча қулайликлар яратди, улар молларини боқишда отли чўпонлар (ковбой)лардан фойдаланмай қўйишди, ранчо соҳибларига эса ўз полиз экинларини адашиб қолган  ҳайвонлардан асрашга ёрдам беради. Бундай ихтиро штатларда чорвачиликнинг ривожланишига ҳам ижобий таъсирини кўрсатди. Тиканли сим кейинчалик фақатгина молларни асрашга эмас, балки одамлардан асрашга ҳам ёрдам берган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган