ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242627
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ артисти Комилова Ҳалима Олимовна балет артисти, раққоса.
1924-12-26

Ўзбекистон халқ артисти, (1967). Уста Олим Комилованинг қизи. Ўзбек опера ва балет театри (Навоий театри) қошидаги балет студиясини (1948), Катта театр (Москва) қошидаги хорография билим юртини (1951) тугатган. 1942 йилдан Навоий театирида ишлаган. 1982-1984 йиллар Тошкент хорография билим юртида педагог. У яратган оброзлар ўзининг бадий юксаклиги, кучли драматизими, турли характеридаги қаҳрамонлари Феъл-атворини, ички дунёси нафис ҳаракатларда усталик билан очиб бериш, миллий мумтоз рақсларини алоҳида маҳорат билан ижро этиши партиялари: Зарема (Б. Асафъев, “Зарема”), Балет маликаси (Р. Глиэр, “Мис чавондоз”), Лоло (Г.Мушелъ, “Раққоса”), Сиренъ париси, Одиллия (П. Чайковский, “Уйқудаги гўзал”, “Оққуш кўли”), ойниса (Б. Гиенко, Д. Зокирова, “Ойниса”), Китири, Кўча раққосаси (Л. Минкус , “Дон Кихот”), Кармен (М. Равелъ, “Болеро”) ва айниқса, ўзбек, тожик ва шарқ халқлари рақсларидаги лирик жўшқинлик, шўх, айни пайтда нафис равон ижроси, ҳаракатларидаги чаққонлик билан томошабинлар эътиборини қозонган: “Занг”, “Лорзон”, “Эй нигорим”, “Рохат”, “Тоғли Бадахшон”, “Муножот” “Пилла рақси”, “Шодиёна”, “Тоновар”, “Ҳиндча”, “Арабча”, “Испанча” рақслар шулар жумласидан. Жаҳон ёшлари ва студентларининг 3-фестивали (Берлин, 1951) лауреати .

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган