ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
101112141516
17181920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Москвада Давлат Кремль Саройи очилган кун
1961-10-17

Давлат Кремль Саройи 1961 йил 17 октябрда очилган. Лойиҳанинг муаллифи меъмор (архитектор) Михаил Васильевич Посохин бўлган. Бино оммавий-сиёсий тадбирлар ўтказиш майдони сифатида лойиҳалаштирилган эди. Социал-сиёсий форумлардан ташқари, Давлат Кремль Саройи саҳнаси турли театр кўринишлари ва концерт дастурлари ўтказишга ҳам хизмат қилади. Давлат Кремль Саройи- Москва ва умуман Россиянинг энг нуфузли концерт майдонларидан бири ҳисобланади. У  “мамлакатнинг энг яхши саҳна”си номини ҳозирги кунгача сақлаб келмоқда. Ҳар бир инсон учун Давлат Кремль Саройига кириш ҳаётида содир бўлган муҳим кун деб билади. Бу саҳнада концерт дастури билан чиқиш қилган санъаткор учун ҳам катта муваффақият демакдир. Бу саҳнада яна турли хотира кечалари, юбилей саналари, ҳалқига хизмат қилган инсонларнинг ҳаётига бақишланган кечаларнинг ўтказилиши саройнинг нуфузини янада оширади. Ҳозирги кунда Давлат Кремль саройи саҳнасида халқаро машҳурликка эга санъаткорлар ҳам  концерт дастурлари билан чиқишлар қилмоқдалар, улардан: Ray Charls, Sting, Elton John, Julio Eglesias, Chris Rea, Eros Ramazotti, Joe Cocker, Brayan Adams, Patricia Caas, Al Jarreau, George Benson, Tina Terner, Vanessa May ва бошқалар. Шунингдек, жуда катта муваффақият билан мамлакатнинг ўз артистларининг концертлари ҳам бўлиб ўтган улардан: Алла Пугачёва, София Ротару, Раймонд Паулс, Вячеслав яяяяяяяяяяяяяяядобрқнин, Валерий Меладзе, Николай Басков, Максим Галкин, Кристина Орбакайте ва бошқалар. Бундан ташқари ҳар йили янги йил томошалари ва болалар шоу-дастурлари бўлиб ўтади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган