ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151617181920
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Тикув машиналар куни
1830-06-13

13 июн норасмий равишда  тикув машинкаси куни нишонланади. Энг биринчи тикув машиналари  саноат корхоналарининг рамзи ҳисобланган. Бир неча ўн йиллар олдин тикув машинкалари ҳар бир хонадонда бўлган. Биринчи тикув машинкасини инглиз ихтирочиси Томас Сейнт патентлаган. Лекин унинг ихтироси  кенг тарқалиб кетмади. Биринчи  бўлиб ишлатишда қулай бўлган тикув машинкасини француз Бартелеми Тимонье 1830 йилда ишлаб чиқди ва жаҳонда биринчи тикув фабрикасини очди. Турли ихтирочилар тикув машинкаларини замонавий турларини ўйлаб чиқа бошладилар. Меxаник машинкалар қаторида электромеханик тикув машинкалари, ундан сўнг микропроцессор бошқарувли (компьютерлашган) тикув машинкалари ишлаб чиқарила бошланди. Тикув машинкаларнинг аниқ  вазифаларни бажарувчи,   махсус машинкалар ҳам  чиқарилмоқда. Кейинги йилларда тикув машинкалари  ўзининг оммабоплигини йўқотиб бормоқда, чунки ҳозирда кўпчилик тайёр кийимларни сотиб олишни лозим кўрадилар. Аммо тикув машинкаси куни ўзининг актуаллигини йўқотмаган. Чунки тикув машинкаларининг пайдо бўлиши  кийимларни ишлаб чиқаришда  кескин бурилиш бўлди.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган