ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Узун ранг-баранг шарфлар куни
0000-10-29

Айтишларича, узоқ шимолий оролларда қачонлардир момиқли рангли илонлар яшашган, улар маҳаллий аҳоли ва гўзал Фреянинг энг яхши кўрган жонзодларидан бўлишган. Бир куни Фрея совуқдан чалажон бўлган одамни кўриб қолиб, илондан уни ўраб олишни ва истишни сўраган экан. Шарфнинг тарихи 2000йил аввалга тақалади. Шарфлар бирданига одат тусига айланмаган, аммо ҳозирги кунларда шарфлар ҳар бир замонавий одамнинг жавонида керакли аксессуарга айланиб улгурган. Биринчи бор шарф қадимги Хитойда пайдо бўлган. Қадимги Хитой жангчилари томоғларини совуқдан асраш мақсадида бўйинларини мато билан ўрашарди. Ўтмишдаги маълумотларга кўра, ҳозирги иссиқ шарфлар қадимги Римда пайдо бўлган. Уни рим легионерлари ўрашган, қўшни мамлакатларга юриш пайтларида совуқдан сақланиш мақсадида бўйинларига ўрашган. Рим империясининг парчаланиб кетишидан кейин Римнинг тили ва удумларини, шунингдек, шарф ўраш удуми ҳам ўрта аср румин қабилалари меърос қилиб олишган. Руминиядан шарф Хорватияга ўтиб келди. 1648 йилда хорват полки ғалабасини нишонлаш мақсадида Парижга келади ва ҳар бир жангчининг бўйнида шарф бор эди. Ажойиб Людовик XIV бундай чиройли ва бошқача кўринишдан ҳайратга тушган, хорватларнинг бу кўриниши уни кўнглига хуш келди. Бўйин рўмоллари “қуёш подшоҳи” ни шунчалар ҳайратга солдики, шу ондаёқ у қиролликнинг бўйинни  шарфлар билан безовчи одам ёллади.1692 йилда Людовик XIV нинг қўшинини Стейнкерк қишлоғи яқинида тўсатдан англичан полки ўққа тутган. Довдираб қолган француз аскарлари бўйнидаги шарфларини ҳарбийларча боғлашга вақтлари бўлмай, дуч келганча бўйниларига ўраб кетаверишган. Шундай қилиб “стейнкерк” стили пайдо бўлди. Офицерларнинг оддий аскарлардан фарқи айнан шу шарфда бўлган. Парижда эса шарф ўрашдан алоҳида дарслар ташкил этилган. Ҳозиргача бу аёл ва эркаклар мўлжалланган шарфлар инсонларнинг тенги йўқ атрибутларидан бири бўлиб қолган. Айниқса модага аҳамият берадиганларнинг кийим жавонида турли мавсумларга мос шарфлар бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган