
30 октябрь- Халқаро ортопедик ҳамширалар куни. Халқаро ортопедик ҳамширалар куни (International Orthopaedik Nurses Day) – интернационал касб байрами, ҳар йили 30 октябрда нишонланади. Ортопедия деб- клиникага оид тиббиёт бўлимини аташади, у суяк-бўғим системаси функцияларининг бузилиши, ўзгариши, даволаш ва уни олдини олишга мўлжалланган муолажалар ҳисобланади. Ортопедия клиник тиббиётта травмотология бўлими билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Ортопедиянинг тимсоли- бу текисланаётган дарахт белгисидир. Ортопедик ҳамширалар травмотолого-ортопедик пациентларни парвариши билан шуғулланишади. Улар бундай беморларни яраларини боғлаш, чокларни олиш, ортез ўрнатиш ва гипсли шиналарни ечиш билан шуғулланишади. Ортопедик ҳамширалардан махсус малакали, ўзига хос тажрибали бўлишлари талаб этилади. Халқаро ортопедик ҳамширалар куни ватани – Америка Қўшма Штатлари бўлиб, у ерда бу кун 1990 йилда Миллий ортопедик ҳамширалар ассоциацияси ёрдамида биринчи бор нишонланган (NAON). Халқаро мақомини бу кун 2001 йилда Буюк Британия, Канада, Мальта ва Гонконг каби мамлакатлар қўшилганидан кейин қўлга киритди.