ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
171819212223
24252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Машҳур меъмор Турсунов Фарҳод таваллуд топган кун
1931-10-30

Турсунов Фарҳод Юсупович (1931 йил 30 октябрда Чимкентда туғилди – меъмор, профессор, (1985). ТошПИ ни тамомлаб (1957), шу ерда ўқитувчи (1957-62), Лойиҳалаш институтида лойиҳаловчи ва лойиҳа бош меъмори (1962-66), Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси Архитектура планлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари (1966-69), Ўзбекистон Меъморлар уюшмаси раиси (1968-80). Бош план институти  директори (1969-85) Ўзбекистон тарихий ва маданий ёдгорликларни сақлаш жамияти  раисининг 1-ўринбосари (1985-88), 1988-91 йиллар Тошкент политехника институти архитектура факультетида, 1991 йилдан Архитектура ва қурилиш миллийлик, тарихий меьморий аньаналарини табиий иқлим шароитини  ҳисобга олган ҳолда замонавий меьморликка  уйғунлаштириш Турсунов ижодига хос. Тошкент шаҳар қурилиши мажмуасидаги Тошкент шаҳар марказий лойиҳаси ва қурилиши (1969-74, Давлат мукофoти 1975) “Пахтакор” метро студияси (1977), “Xалқлар дўстлиги” мажмуаси (1982), “Туркистон” саройи (1992), Республика биржа маркази (1996), Тошкент шаҳар ҳокимияти биноси  (1998) ва бошқалар қурилишларда меьмор сифатида иштирок этган. Ҳайкалтарошлик ва меьморликка оид илмий рисолалар муаллифи. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1991).   

Маълумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Т.2005.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган