ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  1235
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Кинорежиссёр Собитов Зоҳид Зарифович таваллуд топган
1909-10-21

Кинорежиссёр Собитов Зоҳид Зарифович 1909 йил 21 октябрда  таваллуд топган. 1964 йилдан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, 1970 йилдан Ўзбекистон халқ артисти. Фаолиятини 1929 йилда “Шарқ киноси” студиясида режиссёр ёрдамчисилигидан бошлаган. 1930-32 йиллар “Мосфильм”да, 1933-35 йиллар “шарқ киноси” студиясида режиссёр ассистенти бўлиб, “Бўлат Ботир”, “Думли юлдуз”, “Самара гули”, “Янги ҳаёт” фильмларини ишлашда қатнашган. 1937-82 йиллар “Ўзбекфильм” режиссёри “Оддий иш” (1940) киноновелласи Собитовнинг илк бадиий фильмидир. Уруш йиллари “Фронтдаги дўстлар”, “Ватанга совға” (К.Ёрматов билан ҳамкорликда), “Беш республика концерти” каби бадиий ҳужжатли фильмлар яратди. “Огоғ бўл!”, “10 йил”, “Чўлдаги йўл” сингари ҳужжатли ҳамда “Стадионда учрашамиз”, “Саҳродаги воқеа”, “Фарзандлар”, “Самолётлар қўна олмади”, “Фидойи”, “Чинор”, “Фавқулодда ҳодиса”, “Икки жангчи ҳақида қисса” каби бадиий фильмлар билан ўзбек киноси ривожига муносиб ҳисса қўшди. Собитов ўзбек киносида биринчилардан бўлиб детектив жанрда фильм яратганлардан, унинг фильмлари қаҳрамонлик, дўстлик ва инсонийликни тараннум этади.   


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган