ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151617181921
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Римда “Оқ тунлар” фестивали
2003-09-12

Римдаги “Оқ тунлар” фестивали бу асосан “Музейлар туни” ҳисобланади. Бу кун 2015 йилда 12 сентабрга тўғри келади. Бу фестивал Римдаги таниқли фестивалдир ва у сентябрь ойининг иккинчи дам олиш кунида, Италиянинг пойтахтида бўлиб ўтади. Бу байрам “Музейлар туни” ҳам бўлганлиги сабабли эрта тонгдан то кеч тунгача ҳар бир хоҳловчи учун марказнинг барча тарихий жойлари  эшиги очиқ бўлади. Одатда байрам шанба куни соат 20.00 дан якшанба куни соат 8.00 га қадар давом этади.  Бу фестивал  “Оқ тунлар” деб номланган бўлсада, Италияда хақиқатда оқ  тунлари бўлмайди. Бундай  номланишига сабаб, хорижий меҳмонлар ҳамда римликлар тонггача пойтахт шаҳрида худди кундузгидек маданий-маърифий ҳордиқ чиқарадилар, музейларни, қадимий ёдгорликларни, кино, театрларни томоша қиладилар, спорт иншоотларига ташриф буюриб, ресторан маиший маданий масканларида кеча-ю –кундуз маданий дам оладилар. Рим давлати биринчи бор ушбу байрамни  2003 йилдан нишонлай бошлаган. Бу Тунда  аҳоли Доимий яшил шаҳарни келиб чиқиши тарихини  архитектура ва маданий бойлигини,   яхши билиш имкони яратилади. Бу қизиқарли тун-байрами маҳаллий халқнинг ташаббускорлик  туфайли бутун ҳаёти давомида ёрқин таассуротлар билан ёдда қолган. Фестивалнинг биринчи ўтказилган йилида 1,5 млн киши иштрок этди, 2004 йили эса 2 млн киши, 2005 йилда  Римнинг тунги кечаларида ёмғир ёғишига қарамай 3 млнга яқин киши кучаларда сайр қилиб юришган. Ўша даврдан бошлаб, “Оқ тунлар” Италия пойтахтида ўтказилиши анъанага  айланган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган