ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Октябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
13141516171819
212223242526
2728293031  
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Бутунжаҳон руҳий касалликка қарши кураш куни
1992-10-10

Бутунжаҳон руҳий касалликка қарши кураш куни 1992 йилдан бошлаб, ҳар йили 10 октябрда (World Mental Health Day) ташкилоти томонидан нишонланиш бошланган. Бу байрамни нишолашдан асосий мақсад, барча инсонларда учрайдиган руҳий касалликларни олдини олиш, профилактик кўрикдан ўтказишдан иборат бўлади. Ҳар йили 10 октябрь куни байрамга бағишлаб xалқаро псиxиатрик ташкилотлар турли журналларда ушбу мавзуга оид мақолалар нашр этилади, ҳукумат бошқарув тизимини, соғликни сақлаш ташкилотларини ушбу ҳаракатларда фаол қатнашадилар. Руҳий саломатлик соғликнинг муҳим таркибий омили ҳисобланади. Ушбу омил инсон умри давомида яшаши фаолият юритишида руҳий соғлом муҳит барча касалликларни бартараф қилишда келажакда самарали турмуш тарзини олиб боришда жуда катта аҳамиятга эга. Бундай ижобий омил муҳитини яратишда инсонларга руҳий соғломлик жамиятнинг тараққиётида унинг равнақ топишида ниҳоятда катта таъсирга эга. Бутунжаҳон соғликни сақлаш ташкилотлари шуни маълум қиладики, ҳозирги кунда ер юзида 450 млн.дан ортиқ киши турли xил руҳий касалликлар билан азият чекмоқдалар. Ғарб мамлакатларида эса, ҳар бир еттинчи киши руҳий касалликлар билан касалланган, баъзилар ақли заиф, руҳий сиқилиш, ичкиликка ружу қуйиш, параноя касалигига юлиққанлиги оқибатида жиноят ва ўзини жонига қасд қилиш билан якунланади. Негаки, кўпгина руҳий касалланган беморлар турли даволаниш усулларидан чегараланган бўладилар. Шунинг учун Бутунжаҳон руҳий касалликка қарши кураш кунининг нишонланишини яна бир асосий мақсад: руҳий касалликлар-ақлий заифлик, xотирани сусайиши, ҳар xил оғуларга, ичкиликка берилиш фалаж ҳолига келиб қолишини олдини олишдан иборатдир. Барча руҳий касалликларни бошланиши асабий зуриқишдан бошланади, ён атрофдагилар, жамоат транспорт жойларида баъзи нотўғри маълумотларга асосланган интернет сайтлари, сиёсий иқтисодий таназзуллар барча иш жараёнидаги камчиликлар инсон тафаккурига салбий таъсир кўрсатиб турли xил руҳий зуриқишларга олиб келади. Барча руҳий касалликларни келиб чиқмасдан аввал бартараф қилиш зарур бўлади. Яна шуни таъкидлаш лозимки, Бутунжаҳон руҳий касалликка қарши кураш куни ҳар йили аниқ мавзуларга бағишланган яъни, “Ақлан соғлом болалар”, “Инсон ҳуқуқлари руҳий соғлом омил”, “Дунёни соғлом фикрлар билан қувонтирамиз”, “Барча инсонларни ҳаётга фаоллигини кучайтирамиз, соғлом турмуш тарзи билан” ва бошқа мавзуларда нишонланади.

 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган