ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Австрияда қовоқ байрами
0000-09-30

Сентябрь ойининг ўзгача байрамларидан биридир- Австрияда қовоқ байрами. Ҳар йили 30 сентябрда-бу байрам шу мамлакатнинг катта ва кичик шаҳарчалари аҳолисини тўплайди. Байрамда қовоқдан тайёрланган турли хил антиқа тансиқ таомларни таътиб кўриш мумкин: шўрвалар, қандолат махсулотлари, ичимликлар ва бошқалар. Байрам кунлари муносабати билан турли кўргазмалар, қовоқдан тайёрланган турли экспонатлар тақдимотлари бўлиб ўтади. Байрамнинг яна бир асосий воқеаларидан бири қовоқ пойгаси ҳисобланади. Бунинг учун қовоқнинг энг йирик ҳосилидан бири танлаб олинади, унинг ич қисми ўйиб олинади ва кичик қовоқли кемача ҳосил қилинади. Бундай қовоқли “кемача”ларда сувда пойгалар бўлиб ўтади. Бундан ташқари қовоқ кўргазмалари, яъни энг каттадан кичигигача ҳамда қовоқдан тайёрланган турли ҳайкалтарошлик намуналари намойиш қилинади. Ҳозирги кунда бизда ҳам қовоқдан “карвин” усулида турли ижод  намуналари кўргазмалари бўлиб ўтмоқда. Қовоқ тиббиётта ҳам жуда шифобахш сабзавот сифатида тан олинган. Табиатда қовоқнинг 13 турлари мавжуд. Унинг мевасидан ташқари данаги ҳам жуда шифобахш ҳисобланади. Унинг Ватани Шимолий ва Жанубий Америка ҳисобланади. Меваси таркибида 15-18% қуруқ модда, 4-11% қанд, аскорбин кислота, каротин, тиамин, рибофлавин, азотли бирикмалар, 0,7% бириктирувчи тўқима, 0,5% оқсил, 0,2% ёғ, 0,6% кул моддаси, уруғида 20-40% ёғ бор. Қовоқ қайнатиб, димлаб, қовуриб истеъмол қилинади.  

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган