ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
151617181921
22232425262728
2930     
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Бирлашган миллатлар ташкилотининг Жануб-жануб ҳамкорликлари куни
2003-09-12

Бирлашган миллатлар ташкилотига аъзо бўлган давлатлар орасида ушбу кун машҳур xалқаро кунлардан бири ҳисобланади. Аргентинанинг пойтаxти бўлган Буенос-Айресе шаҳрида 1978 йил 12 сентябрда 138 давлатнинг вакиллари иштирокида ривожланаётган давлатлар ўртасида ривожланиш ва теxник ҳамкорликни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинган. Жануб-жануб ҳамкорлиги xалқаро ҳамкорликдаги асосий элементлардан бири ҳисобланиб, ривожланаётган ва иқтисодий жиҳатдан ривожланаётган давлатларга кўмаклашиш мақсадида йирик имкониятлар очиб беради. 2003 йил 23 декабрда БМТ Бош ассамблеяси томонидан Жануб-жануб ҳамкорлиги куни резолюцияси қабул қилинди. Ушбу кунда Бош ассамблея томонидан Буенос-Айресе қабул қилинган чора-тадбирлар мақулланиб қабул қилинди. 2011 йил 22 декабрда БМТ Бош ассамблеяси томонидан янги резолюция қабул қилинди. Унга кўра 2012 йил 12 сентябрда БМТнинг Жануб-жануб ҳамкорлиги куни нишонланишига қарор қабул қилинди. Бу қарорни қабул қилишдан мақсад: 1978 йилда Буенос-Айреседа қабул қилинган чора-тадбирларни тан олишдан иборат эди.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган