ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Июн 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
      1
2345678
9101112131415
161718202122
23242526272829
30      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Немис композиториВагнер Вильгельм Рихард таваллуд топган кун
1813-05-22

Немис композитори, дирижёр, мусиқа ёзувчиси, опера ислоҳатчиси Вагнер Вильгельм Рихард 1813 йил 22 майда Лейпциг шаҳрида туғилди. 1833 йилда Вюрцбургда Хормейстер, 1834-44 йилларда Магдебург, Кёнигсберг, Рига, Дрездн театрларининг мусиқа раҳбари бўлиб ишлади. 1849 йилдаги Дрездн қўзғалонида қатнашгани учун 13 йилга сургун қилинган. Кейинчалик асосан  Швейцария  ва Баварияда яшаб, ижод билан шуғулланганя, дирежёр сифатида  кўпгина Европа мамлакатларида гастролда бўлган. 1876 йилда Байрейт опера театрини ташкил этган. Дастлабки асарлари “Парилар” (1834), “Голландиялик учар” (1841), “Тангейзер” (1845)да немис романтик опера анъаналарини давом эттирган. “Лоэнгрин” операсида (1848) янги услубга бурилиш намоён бўлган. Кейинги асарлари  “Тристан ва Изольда”, (1859), “Нибелунг узуги” тетралогияси, (1859-74), “Парсифаль” (1882) да тугал ария, ансамбль, хор ва балет саҳналаридан воз кечиб, улар ўрнига эркин шаклдаги мусиқий монолог ва диалогларни киритган. Шунингдек, оркесторнинг мусиқий ифодавийлигига алоҳида аҳамият берган, унинг бадиий вазифалари доирасини кенгайтириб, операдаги мусиқий-драматик кескинликни кучайтирган. Вагнернинг опера ислоҳати дунё, хусусан ўзбек композиторлари  ижодига таъсир қилган. 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган