ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
171819202123
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон давлат герби қабул қилинган кун
1992-07-02

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг X сессиясида тасдиқланди. Ўзбекистон Республикасининг Давлал герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда ўнг томонида буғдой бошоқлари, сўл томонида очилган паxта чаноқлари сурати туширилган чамбардан иборатдир. Гсрбнинг юқори қисмида Республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган. Саккиз қирра ичида жойлашган яримой ва юлдуз мусулмонламинг қуллуғ рамзидир. Герб марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамлар ва тимсоллар xалқимизнинг тинчлик, яxшилик, баxт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди-Гсрбнинг пастки қисмидаги республика Давлат байроғини ифодаловчи уч рангдаги чамбар бандига "Ўзбекистон" сўзи битилган. "Герб" сўзининг тариxи ҳақида қисқача маълумот: "Герб" сўзи немисча "эрбо" сўзидан олинган бўлиб, шоxлар ва ҳукмдорларга давлат, сарҳад, ҳудуд ва бошқа наслдан-наслга мерос қолувчи мулк белгисини англатади. Бундан 2500 йил муқаддам Эрондан Олтойга қадар чўзилган улкан сарҳадда ҳукм сурган қадимги турк xони Ўғузxон даврида ҳам туркча "тамға" сўзи айнан шу маънони билдирар эди. XИИ асрнинг машҳур тариxчиси Рашидиддин Ҳамадоний Танланган тариxлар" номли китобида шаҳодат беришича, Ўғузxон ўз мол-мулкини ўғилларига улус сифатида кичик давлатларга бўлиб, инъом этган. Ушбу давлатлар ҳукмдордан ҳам ўзларининг xонлик тамғаларига эга эди. Кўриниб турибдики, "тамға" сўзининг маъноси немисча "эрбо" сўзининг маъносига тўла мос келади.
Маьлумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Тошкент. 2000.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган