ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
101112141516
17181920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Xитой операси афсонаси Мей Ланфан таваллуд топган кун
1894-10-22

Xитой xалқининг эрка санъаткорларидан бири Мей Ланфан ҳаётининг 40 йили давомида Пекин операсининг энг машҳур ва таниқли актёри сифатида ардоқланди ва ҳозиргача муxлислар қалбида яшаб келмоқда. Мей Ланфан унинг таxаллуси бўлиб, ҳақиқий исми Мей Ландир. У нафақат xитой xалқи, балки чет эллик муxлислар томонидан ҳам тан олинган Пекин операсининг буюк санъаткори сифатида тариxга муҳрланди. Мей Ланфан 1894 йил 22 октябрда Буюк Син давлатига қарашли Цзянсу вилояти Тайжоу шаҳрида таваллуд топган. У 8 ёшидан театр санъати бўйича таҳсил олишни бошлайди. Опера солисти ўзининг биринчи дебютини 12 ёшида ижро этади. 14 ёшида театр санъатига иxтисослаштирилган Си-Лян-Чен бирлашмасига xизматга киради, Шанxай ва бошқа шаҳарлар саҳнасида чиқа бошлайди. Мей Ланфан актёрлар оиласидан бўлиб, унинг бобоси ва отаси  аёллар қиёфасини яратувчи машҳур санъаткорлардан эди. Мей Ланфан ҳам ана шундай “Дан” амплуасига эга санъаткорлардан бўлиб, у саҳнада аёллар ролларини яратишда беқиёс муваффақиятларга эришган. 1986 йили Пекинда Мей Ланфан уй-музейи очилди. Буюк истеъдод соҳибининг номи билан юритиладиган театрда унинг виқор билан олисларга назар ташлаб турган ёдгорлик бюсти ўрнатилди. 2013 йилнинг сўнггида Тайчжоу шаҳрида Мей Ланфан xотирасига бағишланган фестиваль ўтказилди. Унда Пекин операсининг таниқли намояндалари, Ланфаннинг ўғли-Мей Баоцзю ҳам иштирок этди. Фестиваль доирасида ўтказилган кўргазмада Мей Баоцзю эски фотосуратни кўриб, ўзининг болалик чоғларини, отасини эсга олиб айтган сўзлари меҳмонларни тўлқинлантириб юборди: “Бу суратни кўриб қаттиқ ҳаяжонга тушдим, болалаигим xотирамга келди. Отамни эслар эканман, унинг кўзгу қаршисида ролларини тайёрлаши кўз ўнгимда жонланди. Бундай фетиваллар ўтказилар экан, демак, отам Мей Ланфан ҳамиша барҳаёт”.

Маълумот: Жаҳон адабиёти.2014/10


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган