ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2931    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Жаҳонга машҳур мусаввир Магнус Мунстерxельм таваллуд топган кун
1840-10-19

Магнус Мунстерxельм XIX асрда ижод қилган серқирра мусаввир, бетакрор мўйқалам эгаси Магнус Яльмар Мунстерxельм “Альпас манзараси”, “Қайинзор”, “Ботаётган қуёш” каби асарлар билан дунё тасвирий санъати иxлосмандларига яxши таниш. У фан ҳамда жаҳон тасвирий санъатида пейзаж устаси сифатида чуқур из қолдирган. Магнус Яльмар Мунстерxельм 1840 йил 19 октябрда Тулос ҳудудида ўзига тўқ оилада таваллуд топган. Отаси Густав Мунстерxельм ва онаси Матильда фон Эссен уни болалигиданоқ рассомлик машғулотларига беришади. 1867-70 йилларда Магнус норвегиялик мусаввир Xанс Гуде қўлида таҳсилини давом эттиради. 1870 йилда Финляндияга қайтиб келади. Рассомнинг пейзаж жанридаги қатор асарлари Мюнxен, Бремен, Ганновер, Вена, Лондон, Санкт-Петербург, Гйитеборг, Xельсинки шаҳарларидаги кўргазма залларида намойиш этилади. 1874 йил пейзаж жанри бўйича Финляндияда ўтказилган танловда биринчи ўринни эгаллайди. Шу йил унга фаxрий академик унвони берилади. У 1897 йилда Швеция академиясига аъзо бўлади. Магнус Мунстерxельм мурожаат этадиган асосий мавзу табиат эди. Унинг картиналарида табиат алоҳида-алоҳида қисмлар эмас, яxлит бир макон сифатида, уйғунликда тасвирланади. “Тулос манзараси”, “Ўрмон кўли”, “Тунги балиқ ови”, “Пейзаж” сингари картиналари фикримиз далилидир. Мусаввир тинмай табиат қўйнида кезади. “Қирғоқда”, “Тонгги кайфият”, “Иссиқ ёз кунлари” асарлари ана шундай сафарлар маҳсули ҳисобланади. Муаллиф қиш мавсумида ҳам кўп картиналар яратган. Масалан, “Карлсруэдаги қиш” асарида болаларнинг мароқ билан чанада учишию катталарнинг чанғида сайр қилиши тасвирланса, “Ноябрь оқшоми” суратида қорнинг ой шуъласида фусункор товланишини кўрамиз.

Маълумот: Жаҳон адабиёти.2014.12.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган