ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
91011121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Баҳрайн ороли ташкил топган кун
1971-08-14

Баҳрайн- яқин Шарқда жойлашган давлат. Форс кўрфазининг шимоли-ғарбий қисмида Саудия Арабистони ва кўрфаз орқали қатор давлатлар билан чегарадош. 33 та оролдан иборат. Уларнинг орасида энг йириги Арабистон яримороли билан узунлиги 25 км га яқин бўлган энсиз бўғоз орқали туташган Баҳрайн оролидир. Баҳрайн оролининг узунлиги 25 км, эни-16 км ни ташкил этади. Тупроқ қатламида оҳактош кенг тарқалган. Ҳудуднинг катта  қисмини чалачўллар эгаллаган. Архипелагнинг юқори нуқтаси Жабалад-Дуҳан (134м). Баьзи ороллар Баҳрайн ва Муҳаррак билан тўғонлар воситасида боғланган. Иқлими-тропикдан субтропикка ўтувчи. Воҳаларда ҳурмо дарахти ўсади. Ҳудуднинг катта қисми тропик чўллардан иборат. Илон, чаён,кемирувчи ва чиябўрилар кенг тарқалган. Мамлакат иқтисодининг асосини нефт қазиб олиш ва уни қайта ишлаш ташкил этади. Кема таъмирлаш, цемент ишлаб чиқариш ва бошқа корхоналар билан бир қаторда ҳунармандчилик ҳам тараққий этган. Кимё саноати ҳам ривожланган, алюминий эритилади. Маданий ўсимликлардан маккажўхори, буғдой, арпа етиштирилади. Эчки, қўй, эшак ва қорамол боқилади. 2012 йилда яим миқдори 26 509 млн долларни ташкил  этган. Асосий савдо ҳамкорлари- Буюк Британия, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Австралия. Милоддан аввалги III минг йилликда замонавий Баҳрайн кучли савдо империяси ҳисобланган. Дилмуннинг маркази бўлган. Милоддан аввалги 1600 йилларида Дилмун инқирозга юз тутади. Баҳрайн милоддан аввалги 600 йилда Бобил, IV-VI-асрларда Сосонийлар давлати таркибига киради. IХ-Х асрларда Баҳрайн Уммавийлар империяси, кейинчалик Аббосийлар давлати таркибида бўлди.1487 йилда Баҳрайн ва Муҳаррак ороллари уммонлик қабилалар томонидан босиб олинди. 1536 йилдан 1602 йилгача оролларни португалар назорат қилишди. ХVIII аср ўрталарида Баҳрайнда уни ҳозирги кунда ҳам идора этаётган Ал-Халифа сулоласи ҳокимиятига келди. ХIХ асрда Баҳрайн инглизлар назорати остида эди. 1971 йил 14 августда Баҳрайн мустақилликка эришди. Баҳрайн Араб давлатлари Лигаси таркибига киради. 1979 йили Миср-Исроил шартномаси имзоланганидан сўнг, Баҳрайн Миср билан Дипломатик алоқаларни тўхтатган ва 1981 йили Анвар Садат ўлимидан кейин қайта тиклади. Ҳозирги кунда Баҳрайнга қарашли Хавар ороллари масаласида Қатар давлати билан келишмовчиликлар мавжуд. Баҳрайн ҳудудида АҚШ ҳарбий базалари жойлашган.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган