ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
8911121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Малайзия давлатида мустақиллик куни
1957-08-31

Малайзия Жануби-Шарқий Осиё давлати бўлиб, Малакка яриморолининг жанубида ва Калимантан оролининг шимолий қисмида жойлашган. Шарқий Малайзия ғарб ва жанубда-Индонезия, шимолда- Бруней билан чегарадош, Ғарбий Малайзия эса шимолда Тайланд билан чегарадош. Қуруқликдаги чегаралари узунлиги-2669 км. Шимолий ҳудудлари-Жанубий Хиёт денгизи, шимоли-шарқий- Сулу денгизи, шарқий Сулавеси денгизи билан туташиб кетган. Мамлакатнинг Малакка яриморолидаги ҳудудида ўзаро параллел жойлашган тоғ тизмалари ва кўп сонли водийлар бор. Давлат тузилиши- федератив, бошқаруви- конститутсиявий монархия. Мамлакат таркибига 13 та штат ва 2 та федерал ҳудуд киради. Малайзия мустақиллиги 1957 йилнинг 31 августида эьлон қилинган. Қонунчилик инглиз умумий ҳудудига асосланган. Давлат бошлиғи- олий ҳукмдор, у то’ққиз малайя штати султонлари кенгашида яширин овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади.Чет эл инвестицияларининг кўплаб киритилиши, айниқса, япон ва Тайван фирмаларининг ёрдамида Малайзия иқтисоди юқори сурьатлар билан ривожланди. Мамлакат иқтисодиёнинг энг муҳим тармоғи каучук ишлаб чиқаришдир. Нефтни қайта ишлаш, кимё, тўқимачилик, ёғочни қайта ишлаш, металлургия каби саноат соҳалари, шунингдек, машинасозлик ривожланган. Экспортнинг катта қисмини нефт ва нефт маҳсулотлари ташкил қилади. Газ, темир рудаси, мис консентрати, қўрғошин қазиб олинади. Темир йўлларининг умумий узунлиги- 1800 км, автомобил йўллари- 39 100 км. Мамлакат портлари: Жоржтаун, Келанг, Куантон, Кучинг. Ҳозирги малайзияликларнинг аждодлари бу ерга м.а. 2500 ва м.а. 1000 йиллар оралиғида Хитойнинг жанубидан кўчиб келишган. VII асрда мамлакат ҳудудида давлат тузилган бўлиб, бу давлат ХIV асргача Шривижайя империяси таркибида бўлиб келди. 1403 йили бутун Малайзия ерларини бирлаштирган Малакка султонлиги вужудга келди. 1511 йили Малайзия Алфонсо де Албукерке бошчилигидаги португаллар томонидан ишғол қилинди. ХVI-ХVIII асрлар давомида европаликлар мустамлакачилар қўшни Жохор ва Аче давлатларига қарши муваффақиятли кураш олиб боришди. 1914 йили барча Малайя давлатлари Буюк Британия ҳомийлиги остига тушди. 1941-1945 йилларда Малайзия япон қўшинлари томонидан оккупатсия қилинди, лекин урушдан сўнг яна Британия протекторатига айланди. 1948 йилда тузилган Малайзия федератсияси 1956 йили мухториятга эришди, 1957 йилнинг 31 августида эса Британия Ҳамдўстлиги таркибида мустақиллик олди. 1963 йили Малайзия Федератсияси тузилган бўлиб, унга Малайя, Сингапур, сарвак, Сабах ва Шимолий Борнео кирган эди. 1965 йилда  иқтисодий ва сиёсий қарама-қаршиликлар юзага келганлиги сабабли, Сингапур федератсия таркибидан чиқиб кетди.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган