ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Декабр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
1234567
8910121314
15161718192021
22232425262728
293031    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Молдова Республикасида мустақиллик куни
1991-08-27

Молдавия Шарқий Европа текислигининг жануби-ғарбида жойлашган давлат. Жануб, шарқ ва шимолда- Украина, ғарбда- Руминия билан чегарадош. Чегарасининг умумий узунлиги-1389 км. Мамлакат ҳудудини сертепа текисликлар, дарё водийлари ва жарликлар эгаллайди. Энг баланд қисми мамлакат марказида жойлашган Кодри қирларидир. Асосий дарёлари- Днепр, Пурт. Асосий фойдали қазилмалари- фосфорит, созтупроқ, оҳактош. Мамлакат ҳудудининг ярми ҳайдаладиган ерлар ҳисобланади. Давлат тузилиши- республика. 1990 йили Молдова Республикаси таркибидаги икки раён- Гагауз Республикаси ва Приднестровие ўзларини мустақил деб эьлон қилишди, бироқ улар жаҳон жамоатчилиги томонидан тан олинмади. Молдова мустақиллиги 1991 йил 27 августа эьлон қилинган. Мустақиллик куни миллий байрам сифатида нишонланади. Ижроия ҳокимият президентга ва бош вазир бошчилигидаги Вазирлар кенгашига тегишли. Олий қонун чиқарувчи орган- бир палатали парламент. Саноатнинг пешқадам тармоғи-озиқ-овқат ишлаб чиқариш, шунингдек, оғир ва енгил саонат ҳам ривожланган. Кўп тармоқли қишлоқ хўжалиги ЯИМнинг 40%ни ташкил қилади. 2012 йилда ЯИМ миқдори 7252 млн долларни ташкил қилади. Асосий савдо ҳамкорлари: Россия, Украина, Ўзбекистон, Руминия, Германия. ХII асрдан ХIV асргача Молдова- скиф, готт, гунн ва славян давлатларининг таркибида бўлиб келди. VIХ асрга келиб волохлар ва шарқий славянлар билан алоқалар натижасида молдаван халқи шаклланди. 1359 йили эса Богдан биринчи мустақил Молдавия князлигини тузди. Бу князлик шу даврда ҳам маданий, ҳам иқтисодий жиҳатдан юксалди. ХV асрда Стефан Буюкнинг қаҳрамонларча кўрсатган қаршилигига қарамасдан, Молдова князлиги турклар томонидан бўйсундирилди ва Усмонийлар империясининг бир қисмига айланди.  1774 йили Молдова Австрия ҳукмронлигига, 1806 йили эса Россия империяси таркибига қўшилди. 1859 йили Молдова Валахия билан бирлашди ва Румин князлиги ташкил этди. Бу князликни молдаван князи Александру Куза идора қилган. 1924 йилда тузилган Молдова мухтор Республикаси ва Руминиянинг аннексия қилинган Бессарабия ҳудудларида 1940 йилнинг 2 августида Молдавия Совет сотсиалистик Республикаси тузилди. Молдавия 1941 йили румин ва немис қўшинлари томонидан босиб олинди, озод қилинганидан сўнг 1944 йили Совет Иттифоқи таркибига қайтди. 1947 йилги Париж шартномасига кўра Руминия Молдавия ҳудудларига бўлган даьвосидан тамомила воз кечди. Молдавия 1991 йил 27 августда мустақилликка эришди, бироқ мамлакатнинг шарқий қисмида жаҳон жамоатчилиги томонидан тан олинмаган Приднецровие Республикаси мавжуд.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган