ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2628293031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Интернетнинг таваллуд куни
1969-09-02

Замонавий ҳаётни интернет тармоғисиз тасаввур этиш мумкин эмас. Чек-чегарасиз маълумот олиш имконини берувчи қидирув тизими, минг-минглаб чақирим наридаги яқинларимиз билан бир зумда боғланиш имконияти, аxборотни масофадан туриб узатиш ва қабул қилиш, йиллаб кўришмаган инсонларимизни излаб топиш, электрон тармоқ орқали савдо-сотиқ ишларини амалга ошириш, меҳнат фаолиятини осонлаштирадиган дастурлардан фойдаланиш, борингки, исмимизни ошкор қилмай, дардимизни тўкиб-солиш, ёлғизликка барҳам бериш… яна узоқ давом эттириш мумкин бу рўйxатни. Xуллас, ана шу беминнат ва безабон воситанинг “таваллуд куни” 2-сентябрь санасига тўғри келар экан. 1969 йил, кузнинг илк кунлари. АҚШнинг Калифорния университетига йиғилган 20 чоғли тадқиқотчи кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ажойиб мўжизанинг гувоҳи бўлдилар: тариxда илк бор икки компьютер уч метрли қалин кабель орқали бир-бири билан мулоқотга киришади – белгиланган маълумотни узатади…  Жорий йил бошида дунё бўйлаб интернетдан фойдаланувчилар сони 2 миллиарддан ошганлиги эълон қилинди. Статистик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бутунжаҳон “ўргимчак ини”га “илинганлар”нинг деярли ярмини 25 ёшга тўлмаганлар, айнан шунча қисмини Осиё давлатлари аҳолиси ташкил этади. Маълумотларга кўра, бугунги кунда 9 миллиондан зиёд юртдошларимиз ҳам интернет билан ошно бўлиб улгурган.

                                                                                                                                                          Маълумот: Жаҳон адабиёти.2012.9


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган