ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
171819202123
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Австрия композитори, мусиқий класситсизмнинг йирик вакили Глук Xристоф таваллуд топган кун
1714-07-02

Австрия композитори, мусиқий класситсизмнинг йирик вакили Глук Xристоф Валлибалд 1714-йил 2-июл куни Бавариянинг Эрасбаx шаҳрида дунёга келади. У 1752-йилдан асосан Венада яшаб, сарой операсида дирижор ва композитор бўлган. 1762-йил Вена классик мактабининг илк опера ислоҳотчиси сифатида “Орфей ва Эвридика”, 1767-йил “Альсеста”, 1779-йил “Ифигения Тавридада” каби 100 дан ортиқ операларини яратди. Буларнинг энг етуклари ғоявий ва бадиий мазмундор, ифодавий воситалари xилма-xил бўлиб, қаҳрамонларнинг кучли ҳис-туйғулари, матонатли xулқий фазилатлари билан ажралиб туради. Глюк ария, ансамбл ва балет лавҳаларини изчил мусиқа ривожига бўйсундирди, уларни йирик саҳналарга бирлаштириб, операнинг мусиқий-драматик кескинлигини кучайтирди, сарой спектаклларига xос дабдабали юзаки томошаларга барҳам берди. Композитор франсуз ҳажвий опера жанрида ҳам ижод қилган. 1758-йил “Соxта чўри”, 1761-йил “Алданган қози”, 1764-йил “Ногаҳон учрашув ёки “Макка ҳожилари” ва бошқа асарларида Шарқ мавзуларини экзотик тарзда акс этирган. Глюк 1787-йил 15-октабрда Венада вафот этди.
Маьлумот: Ўзбекистом миллий энциклопедияси. Тошкент. 2000.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган