ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Немис адиби Генрих Бёлль таваллуд топган кун
1917-12-21

Немис адиби  Генрих Теодор Бёлль 1917  йил 21 декабрда Райн водийсидаги йирик шахарлардан бири бўлган Кёльнда таваллуд топган. Отаси Виктор Бёлль қимматбаҳо мебеллар ясовчи эди. Генрих болалигиданоқ ҳикоя ва шеърлар машқ қилиб  юрарди, ўрта мактабни тамомлагач, мажбурий меҳнат хизматига жалб этилган. Бёлл озгина фурсат Кёльн университетида таҳсил олади, кейин эса отасининг шаҳар демографик статистика бюросидаги устахонасида меҳнат қилади, аммо ижодини тўхтатиб қўймайди. 1959 йилда чиққан “Тўққиз яримда ўйналган бильярд” романида асар воқеалари бир кунлик ҳаёт билан чегараланган бўлса-да, адиб хотира ва чекинишлардан унумли фойдаланган ҳолда, уч авлод ҳаётини қаламга олади-роман панорамасида Германиянинг  кайзер Вильгелм ҳукумронлиги давридан то 50-йиллардаги янги тараққий топа бошлаган давригача қамраб олинган. “Бу китоб- деб ёзган эди мазкур роман ҳақида таниқли танқидчи Генри плард,- ўқувчига улкан таскин беради,  унда инсоний муҳаббатнинг руҳий малҳам эканлигини маҳорат билан кўрсатиб берилган”. Олтмишинчи йилларга келиб, Бёллнинг асарлари композиция жиҳатидан янада мукаммаллик касб эта боради. “Масхарабоз  нигоҳи билан” деб номланган қиссасидаги воқеалар ҳам бир кунда ўтади. Бош қаҳрамон ёш йигит бўлиб, у асар давомида телефон орқали мулоқатларга киришади ва асар ҳикоялари унинг  номидаги амалга оширилади. Бёллнинг “Сўроқсиз келмаган” (1964) ва “ бир сафар интиҳоси“ (1966)  асарларининг мавзуси расмий ҳокимиятга қарши руҳда яратилган. “Хоним билан гуруҳдаги портрет” унинг  аввалги барча асарларига нисбатан муфассал ва мукаммал бўлди. Лени Префййер ҳақидаги репортаж  ва интервьюлар  шаклидаги бу романда яна олтмиш кишининг тақдири очиб берилади. Ярим аср давомида немис миллати тақдирини  кузатиб бориб Лени прейффер ҳаёти тимсолида умуминсоний қадриятларни  тараннум этвчи роман яратди”,- деб ёзган эди танқидчи Ричард Локк. Ушбу роман ёзувчига Нобель мукофатини тақдим этиш маросимида ҳам тилга олинган. 1972 йилда “характерлар яратиш борасидаги юксак маҳорати билан ҳаёт ҳақиқатини кенг қамраб олган  ҳамда немис адабиётини тиклашга улкан ҳисса бўлиб қўшилган ижоди учун” Бёлл Нобель мукофати билан тақдирланади.Бёлл 1942 йилда Анна Мари Чехга уйланган. Улар икки ўғил кўришган. Хотини билан Бернар Маламуд ва Сэлинжер  каби бир қатор  Америка ёзувчиларининги асарлари немис тилига таржима қилади. Бёлл 67 ёшида Бонн яқинида яшайдиган ўғилларидан бириникида меҳмонда эканида оламдан кўз юмади. Яни 1985 йилда унинг биринчи романи “Аскар мероси” ўлиб чиқади.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган