ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242526
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Немис астрономи Кеплер Иоганн таваллуд топган кун
1571-12-27

Кеплер Иоганн 27.12.1571, Вайль-дер Штадт, Вюргемберг 1630.15.11, Регенбург, Бавария немис астрономи ва  математиги. Тюбинген академиясида таҳсил олган ўша вақтлари Н. Коперник асарлари болан танишиб чиққан. 1954 йилдан Австриянинг  Грац шахрида математика ва астрономия  ўқитувчиси. 1600 йилдан Прага расадхонасида Т. Браге раҳбарлигида ишлади. К. Прагада оптик асбобларининг астрономияга татбиқи ва Қуёош тожига бағишланган “Вителога қўшимчалар” 1604 ўзи ихтиро қилган телескоп ҳақидаги “Диоптрика” 1611 ва бошқа асарларни чоп эттирди. “Янги астрономия” асарида сайёралар  ҳаракатига оид дастлабки икки қонунни ифодалаб берди.”Олам гармонояси” асарида 1619 еса 3-қонунни ҳам тавсифлаб берди Кеплер қонунлари.”Коперник астрономиясини  қисқартириш” асарида (1618-22) ўзининг 3-қонунини барча сайёралар ҳаракати  учун, айримлари эса Ой ва Юпитер  йўлдошлари учун ҳам ўринли деган тухматга келган. К.1627 йили “Рудольф жадваллари” асаридаги ҳисоблашларига таянган ҳолда 1631 йилда Венера сайёраси Қуйош дискидан Кеплернинг “Вино бочкаларининг янги стреометриячси” асари машҳур бўлиб, унда интеграл ҳисоб ҳақида бошланғич маълумотларга дуч келинади. Кеплернинг  логарифмлар назарияси ва ҳисоблаш усулларига оид бир қатор ишлари маълум. Кеплернинг кашфиётлари  назарий астрономия тараққиётига асос бўлди. Кеплер Қонунлари- Иоганн  Кеплер кашф этган сайёралар ҳаракатига оид 3 та қонун. Иоганн Кеплернинг “Янги астрономия” (1609) асарида унинг 2 қонуни баён қилинган  эди, 3-қонуни 1619 йилда кашф этилди.  1- қонун.Хар бир сайёра эллипс бўйлаб харакатланади, унинг ҳамма сайёралар учун  умумий  бўлган фокусида Қуёш ётади. 2- қонун.  Қуёшдан сайёрага ўтказилган радиус-вектор тенг вақтлар ичида тенг юзалар чизади. Бу қонун сайёра ҳаракат йўлидаги иҳтиёрий нуқтада оладиган тезликни ифодалайди. Унга мувофиқ сайёралар Қуёшга явин пайтида тезроқ ҳаракат қилади. 3- қонун. Сайёраларнинг Қуёш атрофида айланиш даври  квалратларининг нисбати уларнинг қуёшдан ўртача узоқлиги кублари нисбатига тенг. Эллиптик орбита бўйлаб ҳаракатланувчи осмон жисмларига тегишли Кеплернинг учинчи қонунини сайёралар ва уларнинг йўлдошлари ҳамда умумий масса маркази атрофида эллиптик орбиталар бўйлаб ҳаракатланувчи қўшалоқ юлдузларга қўллаб, бу осмон жисмларига тегишли баъзи катталикларни аниқлаш мумкин  Кеплер ўз қонунлари асосида сайёраларнинг ҳаракат жадвалларини тузди. Бу жадваллар 1627 йилда “Рудольф  жадваллари” номи билан нашр қилинди. Аниқлиги юқори даражала бу жадваллардан астрономлар амалий астрономияда 17-, 18-асрлар давомида кенг фойдаланишган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган