ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ёзувчи Тоҳир Малик таваллуд топган кун
1946-12-27

Тоҳир Малик (1946), (Ҳобилов Тоҳир) 1946 йил Тошкентда зиёли оиласида дунёга келган.У ўрта мактабни тугатгандан кейин кундузлари қурилишда ишлаб кечқурунлари Тошкент Давлат университетининг журналистика бўлимида ўқиди. Мактабларда ўқитувчилик қилди, нашриётларда ҳизмат этди. Республика радио ва телевидение қўмитасида, «Юлдузча» нашриётида,  «Гулистон»,  «Шарқ   юлдузи»,   «Ёшлик» журналларида адабий ҳодим, масъул котиб ва бош муҳаррир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида котиб бўлиб хизмат қилди Тоҳир Маликнинг биринчи асари «Хикмат афандининг ўлими» 1971 йилда чоп этилган, Сўнгра «Заҳарли ғубор» (1978), «Сомон йўли элчилари» (1979), илмий-фантастик асарларини. «Чорраҳада қолган одамлар» (1985), «Қалдирғоч» (1987), «Бир кўча, бир кеча» (1988), «Алвидо, болалик» (1989), «Сўнги ўқ» (1990) каби ўнлаб ҳикоя ва қиссалар тўпламларини чоп этди. Ёзувчи кўпинча фантастик, илмий фантастик ва саргузашт жанрларда ёзади. Адибнинг «Қалдирғоч» қиссаси Абдулла Авлоний тақдири мисолида 20-Йиллар ўзбек зиёлиларининг шаклланиши ҳақида баҳс юритади.Ёзувчининг «Сўнгги ўқ» қиссаси асосида  1994 йили телефилм суратга олинган.Тоҳир Малик сўнгги йилларда романнавис сифатида шуҳрат қозонди. Унинг «Шайтанат» (И китоб, 1992, 11 китоб, 1995, 111 китоб, 1997, ИВ китоб 2000) саргузашт детектив романи ўзининг маънавий-аҳлоқий муаммолари билан талабчан китобхон ва адабий жамоатчилик эътиборини қозонди. Шунингдек, муаллиф «Ёв» (1995) номли қисса ҳам яратган.Адибнинг «Меқмон туйғулар» (2003) китоби ҳам китобхонни бефарқ қолдирмайди. Унда сезгирликка, ҳаётни англашга, одамларни тушунишга Оллоҳ берган умрни қадрлашга даъват руҳи етакчилик қилади.Моҳир ҳикоянавис. қиссанавис ва романнавис Тоҳир Малик 2000-йилда «Ўзбекистон халқ ёзувчиси» деган юксак унвонга сазовор бўлди. Ҳозирги кунда унинг кўп жилдлик «Сайланма» асарлари чоп этилмоқда.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган