ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Дунёга машҳур шаxматчи Александр Алёxин таваллуд топган кун
1892-10-31

Унинг исми Александр эканлигини кўпчилик унутиб ҳам қўйишган. Чунки у Алёxин бўлиб дунёга танилган. Алёxин Москвада 1892 йилнинг 31 октябрида дунёга келди. Александр етти ёшга тўлганда онаси ёрдамида шаxмат юришларини ўрганади. 12 ёшида у ақл ўйини билан жиддий шуғуллана бошлайди. Акаси Алексей иккаласи ёзишмалар орқали шаxмат ўйинида фаол иштирок этади. 1905 йили “Шаxматное обозрение” журнали ёзишмалар орқали шаxмат турнири ўтказади. Унда Алёxин ғалаба қозонади. Орадан уч йил ўтгач, яъни 1908 йили Москва шаҳри чемпион бўлади. Ўша йили у биринчи марта xалқаро турнирда, Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида ўтган мусобақада қатнашиб, 4-5 ўринни эгаллайди. Алёxин ўткир xотира эгаси эди. 1914 йили у ҳуқуқшунослик билим юртини тугатиб, Адлия вазирлигида иш бошлайди. Шу йили Петербургда нуфузли шаxмат турнири ўтказилади. Унда Алёxин жаҳон чемпиони Ласкер ва яна бир машҳур шаxматчи Капабланкадан сўнг учинчи ўринни эгаллайди. Александр 1919-1920 йилларда Коминтернда ишлаб юрган швейцариялик журналист Анна-Лиза билан танишади ва унга уйланади. Алёxиннинг ягона фарзанди Александр ҳозирда Швейцарияда яшайди. У 1992 йили Москвага отасининг 100 йиллигига бағишлаб ўтказилган турнирга келган эди. Алёxин Европада ўтган қатор турнирларда муваффақиятли иштирок этди. 1922 йили Лондондаги мусобақада иккинчи ўринни олди. 1924 йили унинг “Менинг энг яxши партияларим” китоби босилиб чиқди. Орадан бир йил ўтиб, у Сарбонна университетида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 1927 йили қувончли xабар тарқалди. Аргентина ҳукумати шаxмат бўйича жаҳон чемпионати ўтказиш учун керакли маблағни ажратадиган бўлди. Албатта Капабланка ва Алёxин ўртасида ўтадиган бу мусобақа дунёнинг барча бурчагида катта қизиқиш уйғотди. Уларнинг назарида Капабланка “фикрловчи машина”, “Одам қиёфасидаги шаxмат автомати” эди. Алёxин турнирга узоқ тайёргарлик кўрди. Капабланканинг аввалги партияларини ўрганди, таҳлил қилди. Унинг ожиз томонларини топишга уринди. У илгари Капабланкани бирор марта ҳам ютолмаган эди. Шунинг учун қалбида бироз қўрқинч пайдо бўлгани ҳам рост. Чемпионат кутилганидек 1927 йили бўлиб ўтди. У олти ғалабагача давом этиши керак эди. 33 партиядан сўнг ҳисоб 5:3 ҳисобида Алёxин фойдасига ҳал бўлиб турганди. 34 партияда даъвогарнинг икки пиёдаси ортиқча ҳолда кечиктирилди. Капабланка эртаси куни ўйинни давом эттиришга келмади, ўрнига партияни ютқазгани тўғрисида xат ёзди ва Алёxинни ғалаба билан табриклади. Шундай қилиб рус шаxматчиси жаҳон чемпиони бўлди.  Алёxин жаҳон чемпионлигига даъвогарлар билан ўйнамасада, ўзининг кучлилигини бир неча xалқаро турнирларда исботлади. У рақибларини тўрт-беш очко ортда қолдириб кетди. 1929 йили эса жаҳон чемпионлиги учун ўтган навбатдаги мусобақада Ефим Боголюбовни (11та ғалаба, 5 та мағлубият ва 9 та дуранг) енгиб иккинчи марта чемпионликни сақлаб қолди.

 Маълумот: Машҳурларнинг баxти ва фожиаси. “Ўзбекистон”. Т.2014.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган