
(1900.31.12 - Тошкент - 1958.3.10) - Ўзбекистон халқ артисти (1937). Дастлаб эски мактабда уқиган. 1919- йилдан Маннон Уйғур бошчилик қилган «Турон» труппасида ишлаган. 1920-1924 йилар Неъмат (Ғ.Зафарий, «Ҳалима»), Асқар (У.Ҳожибеков. «Аршин мол олон»). Мажнун (Хуршид, «Лайли ва Мажнун). (Ф.Шиллер, «Макр ва муҳаббат») каби образлар Яратган. 1924 -1927 йилар Москва ўзбек драма студиясида. Студияда яратилган Гарпагон (Ж.Молер. «Хасис»), Боб (Билл-Белоиерковский, «Акс садо»), Насри дин (Чўлпон. «Яна уйланаман»), (Н.Гогол, «Ревизор»), Калаф (К.Гоици, «Маликаи Турандот») Ҳ. камолотида муҳим рол ўйнади. 1927-1935 Йиларда миллий ва таржима асарларда бир туркум образлар яратди: Саримсоқ (К.Яшин, «Ёндирамиз»), Рустам (У.Исмоилов, «Рустам»), Шопур (Хуршид, «Фарҳод ва Ширин»), Фрондосо (Лопе де Вега. «Қўзибулоқ қишлоғи») ва б. Ижобий қаҳрамонлар образларини яратар экан, асосан қаҳрамонона романтик воситаларни ишга солди. Салбий ролларда ҳам эътиборли ижодий ютуқларга эришди: Кукумбой (Д.Фурманов, С.Поливанов, «Исён»), Орипов (З.Саид, Н.Сафаров. «Тарих тилга кирди») ва бошқалар. Ҳ.нинг актёрлик маҳорати Ҳамлет (У.Шекспир, «Ҳамлет». 1935), Ғофур (Ҳамза. «Бой ила хизматчи», 1939) ва Отелло (У.Шекспир, «Отелло», 1945) образларида ёрқин намоен бўлди.
Ҳ.нинг ўзбек тарихий драмаларида яратган Мққанна (Ҳ.Олимжон, «М) қанна Темур Малик (М. Шайхзода, Жалолиддин»), Навоий (Уйғун, И.Султон, «Алишер Навоий») образлари ҳам етуклир. Ҳ. номи Ўзбек давлат драма театрига (1991) Тошкент кўчаларидан бирига (1986) берилган. Ҳ. ҳаёти ва ижодига бағишланган ҳужжатли филм (режесёр. Бобо Хўжаев, 1967). Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2000).