ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
13141516171819
202122232426
27282930   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Бразилияда болалар куни
1924-10-12

12 октябрь- Халқаро болалар куни нишонланади. Болалар кунини дунёнинг кўпчилик мамлакатларида, йилнинг турли кунларида нишонланарди. Бразилияда болалар куни ҳар йили 12 октябрда нишонланади. Бундай байрамни ўтказиш жараёнида 1920 йилда федерал йиғини депутати Галдино до Валл Филхо ўзининг таасуротларини билдирган эди. Кейинчалик 1924 йилда Бразилия президенти Артур Бернардес бундай таклифни имзо орқали тасдиқлади. Шундай қилиб 12 октябрь бразилиялик болалар учун расман байрам бўлиб қолди. 1960 йилда  маҳаллий“Estrela”компанияси,”Johnson & Jhonson” фирмаси билан биргаликда болалар махсулотлари сотувини акциясини биринчи бор шу кунга тўғрилаб ўтказди. Бу промо-акция жуда муваффақиятли бўлди, бундан бошқа савдо-сотиқ корхоналари фойдаланиб, ҳар йили махсус шу байрам арафасида болаларга турли совғалар ишлаб чиқарган. Одатда байрамдан бир кун олдин болалар боғчаларида, мактабларда турли байрам тадбирлари, маскарад ва катта концертлар уюштирилади. 12-октябрь-дам олиш куни, шу кунни ота-оналар бутунлай болаларга бағишлайдилар; уларни кўнгилочар боғларга, кинога, болалар майдончаларига олиб борадилар. Бразилиялик болалар жуда эркин ва қобилиятлидирлар. Бразилияликлар оиласида одатда болалар сони биттадан кўп бўлади. Ҳозирги кунга келиб ёш оилаларда болалар сони камроқ бўлишига қарамай, кўпчилиги жуда болажон ҳисобланади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган