
Расмий номи - Мавритания
ислом Республикаси. Пойтахти - Нуакшот. Ҳудуди -
Географик жойлашуви ва
табиати. Африка қитъасининг шимоли - ғарбида жойлашган. Шарқда - Мали, жанубда -
Мали ва Сенегал, шимолда - Жазоир (463) ва Ғарбий Саҳрои Кабир (
Давлат тузилиши, сиёсий партиялари. Давлат тузилиши -
республика. Мамлакат губернаторлар бошчилигидаги 12 та маъмурий ҳудуд ва
алоҳида пойтахт ҳудудидан иборат. Мавритания 1960 йилнинг 28 ноябрида мустақилликни
тўлиқ қўлга киритган (олдин-француз протекторати). Ушбу сана Мустақиллик куни -
миллий байрам ҳисобланади. Қонунчилик ислом қонунчилиги-шариатга асосланган.
Давлат ва ҳукумат бошлиғи – президент. Парламент икки палатадан- Сенат (юқори
палата) ва Миллий йиғин (қуйи палата)дан иборат. Йирик сиёсий партиялари:
Республикачилар ижтимоий - демократик партияси ва Демократия ва бирлик йўлидаги
бирлашма, Мавритания уйғониш партияси.
Тарихи. VIII - XI асрларда Мавританиянинг жанубий
қисми Ғарбий Африкада Гана, Текрур ва бошқа давлатлар таркибида бўлган,
мамлакат шимоли эса бербер қабилалари назоратида эди. XI - XV асрларда эса
араблар ҳукмронлиги остига ўтди. 1855 йилда мамлакат Франция томонидан
оккупация қилинди. 1904 йили Франция
Мавританияни ўз протекторати, 1920 йили эса мустамлакаси деб эълон қилди. 1960
йили мустақилликка эришгандан сўнг мамлакатда бир қатор давлат тўнтаришлари
(1917, 1980, 1984) ва 1989 йили Мавритания ва Сенегал жамоалари ўртасида этник
қарама - қаршиликлар рўй берди. 1991 йилдан мамлакатда кўппартияли тизимга
ўтилди. Мавритания ташқи сиёсатида блокларга қўшилмаслик, барча мамлакатлар
билан ҳамкорлик тамойилига амал қилади.