ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Ноябр 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
101112141516
17181920212223
24252627282930
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Бутунжаҳон кўриш қобилияти куни
0000-10-09

(БМТ байрамлари) Бутунжаҳон кўриш қобилияти байрами бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташаббуси билан ҳар йил октябрь ойининг 2- пайшанбасида нишонланмоқда. Ушбу кунда бутун олам эътибори кўриш қобилияти ожиз одамлар муаммосига қаратилади. Ҳар йил ўтказиладиган бу байрам асосчилари, кўриш қобилияти бузилган беморлар ўзларидир. Бу куннинг энг муҳим масалаларидан бири бу кўрликнинг профилактикасидир. Сурункали кўрлик сабаблари бу гавҳар xиралашиши котаракта, глаукома, сариқ доғ (қарилик) дегенерация, шоҳ парда xиралашиши, траxома ва А витаминининг тансиқлигидан пайдо бўладиган болалар кўз касалликларидир. Ҳозирги кунда дунёда кўпгина бетартиб диабет касаллиги ва ёш ўтиши билан пайдо бўладиган кўзи ожизлар учраб турибди. Катаракта- кўз гавҳарининг хиралашиши. Бунда кўзга тушаётган ёруғлик нурларининг йўли қисман тўсилиб қолиб,  кўз баъзан кўрмай қолади. Кўз гавҳарларида  хираланишининг бошланиши бирламчи Катаракта дейилса, гавҳарнинг ядроси ёки Катаракта массалари олингандан сўнг пайдо бўлган ҳираланиш иккиламчи Катаракта дейилади. Катаракта туғма ва ҳаётда ортириллган бўлади. Она қорнидан ривожланаётган ҳомилага турли ташқи ва ички муҳитларнинг салбий таъсири, ҳомиладорлик  вақтида онанинг турли касалликлар, айниқса, юқумли касалликлар билан оғриши, шунингдек наслдан-наслга ўтувчи ирсий касалликлар туғма Катарактага сабаб бўлади. Ортирилган Катарактанинг қарилик, травматик ва асоратли турлари бор. Ортирилган Катарактада вақт ўтиши билан кўз гавҳари  бутунлай ҳиралашиб қолади. Қариликдаги Катаракда аста-секин ривожланади, у кўпроқ 55-60 ёшдан ошганлада учрайди  Касалликни ўз вақтида аниқлаб керакли дорила билан даволанади ёки микрохирургия, ултратовуш ёки лазер нурлари ёрдамида операция қилиб ҳиралашган кўз гавҳари олиб ташланади.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган