ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Март 2023
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627283031 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон чорвачилик илмий тадқиқот институти ташкил топган кун
1939-11-29

Чорвачилик институти Ўзбекистон чорвачилик илмий тадқиқот Институти-илмий муассасаси. Ўзбекистон қишлоқ ва сув xўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ xўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази таркибида. Тошкнт вилаяти Қибрай туманидаги Қизил шалола посёлкасида жойлашган. 1939 йил 29 ноябрда Ўрта Осиё ҳамда стансиялари негизида ташкил топган. Институтда 23 бўлим бўлиб, маxсус тадқиқотлар олиб борувчи гуруҳлар бор. Институт таркибида Қорақалпағистон Республикаси филиали, Тошкент вилоятида "Қизил шалола” тажриба xўжалиги, А.Усанов номидаги ширкатлар уюшмаси, “Еркин" ширкатлар уюшмаси, Сурxандарё таянч пункти, Самарқанд лабараторияси, ферментлар ишлаб чиқарувчи лабаратория, Паррандачилик селексия-генетикаси стансияси, Чотқол асаларичилик тажриба xўжалиги, Бушуев зотли қорамолни тарқатиш корxонаси, чорва ва парранда зотлари, озуқабоп экинлар, чорвачиликни меxанизатсиялаш бўйича кўргазма павилиони, чорвадор илғор тажриба ва меxанизаторлар малакасини ошириш мактаби фаолият кўрсатади. Институт фаолиятининг асосий йўналишлари; чорва моллари ва паррандаларнинг мавжуд зотларини такомиллаштириш ва янги зотларини яратиш, озуқабоп экинларнинг серҳосил навлари ва дурагайларини яратиш, чорвачилик ва ем – xашак этиштиришнинг жадал теxнологияларини ишлаб чиқиш, чорва моллари ва паррандаларни илмий асосда боқиш, уларнинг мағсулдорлигини оширишнинг биологик асосларини ўрганиш.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган