ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
141516171820
21222324252627
282930    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Сирдарё вилоятида Гулистон тумани ташкил этилган кун
1952-04-16

Гулистон тумани – (Сирдарё вилоят тумани) 1952 йил  16 апрельда ташкил этилган. Вилоятнинг Сирдарё, Боёвут, Сайхунобод, Мирзаобод, Шароф Рашидов туманлари, Тошкент вилоятининг Бекобод тумани билан чегарадош. Майдони:  0,35 минг клометр 2. Аҳолиси 50,1 минг киши (2000). Гулистон туманида 1 шаҳарча (Деҳқонобод), 9 қишлоқ фуқаролари йиғини (Бешбулоқ, Зарбдор, Кўнчи, Олтинтепа, Олтин Ўрда, Соибобод, Соҳилобод, Чортоқ, Ҳумо) бор. Маркази — Деҳқонобод шаҳарчаси. Табиати: Гулистон тумани Мирзачўл текислигининг шарқида жойлашган. Ер юзаси текислик (ўртача баландлиги. 250 метр), лёссимон қумоқ ва қумлоқлар билан қопланган. Иқлими континентал. Июлнинг ўртача температураси 28°, январники — 2° дан — 4° гача. Йилига 200—300 милиметр ёғин тушади. Грунт сувлари шўр ва шўртоб. Туман ҳудудидан «Дўстлик» каналининг Ўнг тармоқ ва Чап тармоқ ариқлари ўтади. Оқинди шўр сувларни чиқариб юбориш учун канал, ариқ ва зовурлар қазилган. Сирдарёнинг чап соҳилида баҳорги тошқин сувларининг тўпланишидан ҳосил бўлган Аччиқкўл бор. Тупроқлари, асосан, бўз тупроқ. Сирдарё сохили суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроклардан иборат. Мирзачўл ўзлаштирилиши билан дашт экинзорларга айлантирилди. Табиий ўсимликлардан мия, янтоқ, қамиш, юлғун, қиёқ кабилар ариқ-зовурлар четида, шунингдек, Сирдарё Деҳқонобод шаҳарчасидаги маданият саройи ёқасида ўсади. Чиябўри, тўқай мушуги, бўрсиқ, қўшоёқ, кўрсичқон, калтакесак ва илонлар учрайди. Паррандалардан ўрдак, лойхўрак, қирғовул, сўфитўрғай, чумчуқ ва бошқа бор. Ахолиси, асосан, ўзбеклар; шунингдек, рус, корейс, татар ва бошқа миллат вакиллари яшайди. 1 клометр 2 га 143 киши тўғри келади. Шаҳарликлар 10,5 минг киши, қишлоқ аҳолиси 39,6 минг киши. Хўжалигининг асоси — деҳқончилик. Етакчи тармоғи — пахтачилик. Қишлоқ хўжалигида суғориладиган ерлар 24850 га, экинзорлар 21938 га, шу жумладан 12729 га пахта, 122 га сабзавот ва полиз экинлари, 466 га беда, 8250 минг га ғалла экинлари, 400 га маккажўхори ва бошқа экинлар билан банд. Гулистон туманида 3 жамоа хўжалиги, 11 дехқон-фермер хўжаликлари уюшмаси ва ширкатлар, 130 дан зиёд деҳкон-фермер хўжалиги ва бошқа хўжаликлар бор (1998). Туман жамоа ва шахсий хўжаликларида қарийиб 18 минг қорамол, 7600 га яқин қўй ва эчки, 567 от, 16 минг парранда боқилади (1998). Гулистон туманида автокорхона, 3 пахта пункти, 46 маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси ишлаб турибди. Автомобиль йўллари  125 километр. Яқин темир йўл станцияси — Гулистон 24 километр. 30 га яқин умумий таълим мактабида 10,5 минг ўқувчи, «Умидли ёшлар» лицейида 105 ўқувчи, Деҳқонобод қишлоқ хўжалиги лицейида 407 ўқувчи, 1 интернат мактабда 253 ўқувчи таълим олди. 23 жамоат ва болалар кутубхонаси, клублар, маданият уйи фаолият кўрсатмокда. 350 ўринли касалхона ва диспансер, 10 амбулатория, 5 қишлоқ тиббиёт пункти бўлиб, уларда 65 врач, 431 ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди. «Оналар ва болалар» вилоят физиотерапия шифохонаси Гулистон тумани ҳудудида жойлашган. 1930 йилдан «Гулистон» туман газ ишлаб  чиқади. Гулистон туманида стадион, 12 футбол майдони, 18 спорт зали, теннис майдони мавжуд, 56 хусусий савдо шохобчаси, бозор ишлаб турибди. 1986 йил Алишер Навоий номли Маданият саройи қурилган. Гулистон тумани марказидаги хиёбонда 1941—1945 йиллар уруши қурбонларига ёдгорлик монументи ўрнатилган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган