ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Қозоқ мусиқашунослигининг асосчиларидан композитор ва дирижёри Жубанов Аҳмад таввалуд топган кун
1906-04-29

Жубанов Аҳмад Қуанович [1906.29.04, Қозоғистоннинг ҳозирги Оқ-тўба вилояти — 1968.30.05, Олма-ота] — қозоқ мусиқашуноси, композитор ва дирижёр. Қозоқ композиторлик мусиқаси ва мусиқашунослигининг асосчиларидан. Қозоғистон халқ артиста (1944). Қозоғистон Фанлар Академиясининг академиги (1946), Олма-ота консерваториясининг профессори (1947). Ленинград консерваториясини тугатган (1932). Қўрмонғози номидаги қозоқ халқ чолғулари оркестрининг ташкилотчиси ва дирижёри (1934—1945). Санъат институтида халқ чолғулари кафедрасининг мудири (1945-1947; 1954-1961), ректор (1945-1962), Авезов номидаги Адабиёт ва санъат  институтидаги мусиқа бўлими мудири (1961—1968). Қозоқ халқ мусиқаси ҳақидаги китоб, очерк ва мақолалар муаллифи. «Абай» ва «Тўлеген Тўхтаров» (иккаласи Л. Ҳамиди билан) опералари, увертюра-фантазия, «Абай» симфоник поэмаси, қозоқ чолғулари учун сюиталар, фортепиано учун пьесалар, қўшиқ ва романслар, спектакль ва кинофильмларга мусиқалар ёзган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган