ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2019
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
141516171820
21222324252627
282930    
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Эстрада хонандаси, бастакор Фаррух Зокиров таввалуд топган кун
1946-04-16

Фаррух Зокиров (1946.16.04, Тошкент) — эстрада хонандаси, бастакор. Ўзбекистан (1987), Қорақалпоғистон (1993), Қозоғистон (1995), Қирғизистон (1996), Тожикистон (2000) халқ артисти. Тошкент давлат консерваториясида таълим олган (1966-1969), Тошкент давлат маданият институтини тугатган (1999). Ўзбек давлат эстрадасининг яккахон хонандаси (1969—1971), 1971 йилдан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган давлат «Ялла» ансамбли хонандаси, бадиий раҳбари (1976 йилдан), 2002 йилдан Ўзбекистан Республикаси Маданият ишлари вазири ўринбосари. Фаррух Зокиров майин ва ширали овоз соҳиби, ўзбек миллий ва замонавий эстрада анъаналарига таянди. «Ялла» ансамбли репертуарини қайта ишланган ўзбек халқ лапар, ялла ва бошқа қўшиқлари («Йўл бўлсин», «Яллама ёрим», «Ғайра-ғайра», «Ҳандалак», «Қилпиллама», «Ганжа Қорабоғ» ва бошқалар) билан бойитган, шунингдек, замонавий ўзбек эстрадаси миллий анъаналарга асосланган оммабоп мусиқа («фольк-поп») услубининг юзага келишига муҳим ҳисса қўшган. «Майсаранинг иши» (С. Юдаков) операсидан Мулладўст, Ҳидоятхон, Ҳожи Дарға арияларини эстрада услубида айтган, шунингдек, кўпгина фильмлар («Темир хотин», «Водиллик келин», «Орзулар оғушида», «Майсаранинг иши» ва бошқалар)даги қўшикларнинг муаллифи ва ижрочиси. «Масхарабоз», «Тунги юлдуз», «Сен бўлмасанг ёнимда», «Бойчечак», «Ғaзал», «Рубоий», «Мусиқий чойхона», «Лайли», «Мажнунтол», «Лола», «Хаёлимда бўлдинг уззу кун», «Учқудуқ», «Шаҳрисабз», «Ўзбекистон ватаним» каби қўшиқларнинг муаллифи. Жаҳоннинг деярли барча минтақаларида ўзбек эстрада санъатини («Ялла» ансамбли билан) тарғиб этган. Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1989) ва  «Шуҳрат» медали билан такдирланган (1996).


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган