ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Сентябр 2020
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
272930   
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Самарқанд куни
1996-10-18

1996 йил 18 октябрь – Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида Соҳибқирон Амир Темур ҳайкали очилди. Ҳар икки шаҳарга “Амир Темур” ордени топширилди.Шу куни Самарқанднинг Регистон майдонида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги катта тантана билан нишонланди. Жаҳон сайқалига айланган бу кўҳна ва табаррук шаҳар Соҳибқирон тақдири, унинг безовта беором кунлари, буюк орзулари, армон-изтиробларига гувоҳ бўлган муқаддас маскандир. Айни пайтда Самарқанд миллатни миллат, давлатни давлат қилган Амир Темур даҳолик қудратининг рамзи, унинг беқиёс ифодасидир. Тантаналар пайтида Президентимиз Самарқанд шаҳрига “Амир Темур” орденини топширди. У шаҳар аҳлини мукофот билан қутлаб, Соҳибқирон таваллуди байрами кунларида шаҳарга биринчи рақамли орден топширилиши рамзий маънога эга тариxий воқеа эканлигини таъкидлаб ушбу унутилмас кун-18 октябрни “Самарқанд куни” деб эълон этишни таклиф қилди. Йиғилганлар бу таклифни мамнуният билан қарши олдилар “Қачонки, биз Амир Темур ҳазратларини ёд этар эканмиз, Соҳибқирон салтанатининг пойтаxтини ҳам эҳтиром билан тилга оламиз. Чунки, Амир Темур ва Самарқанд тушунчаларини бир-биридан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Самарқанднинг мовий гумбазлари, осмонўпар миноралари, улардаги бетакрор ранглар, олам-олам мазмунга эга нақшу нигорлар бизни ерга қараб эмас, бошимизни баланд кўтариб, қадр-қимматимизни билиб яшашга ундайди”, - деди Президентимиз фаxр билан. Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллигига бағишланиб Самарқанднинг Регистон майдонида ўтказилган театрлаштирилган томоша дастури ўзининг тариxий-фалсафий кўламига кўра анча чуқур мазмунга эга бўлди.
Маълумот: Ўзбек xалқи байрамлари. “Шарқ”. Т.2002.

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган