ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Апрел 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
    123
45678910
11121314151617
181920222324
252627282930 
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Рус физиги Абраам Иоффе таваллуд топган кун
1880-10-29

Абрам Федорович Иоффе 1880 йил 29 октябрда Полтава губернясида, савдогар оиласида туғилган. Ўрта маълумотни у Ромна Полтава шаҳридаги билим юртида 1889 дан 1897 йилга қадар олган. 1902 йилда Иоффе Санкт-Петербургдаги технология институтини тамомлаган. 1905 йилда эса Германиядаги Мюнхен университетини тугатиб, Вильгельм Рентгеннинг қўли остида ишлаб, фалсафа фанлари доктори даражасини қўлга киритган. 1906 йилдан Петербургдаги Политехника институтида ишлаган, шу ерда Иоффе 1918 йилда физика-механика факультетига асос солиб, инженер-физиклар етишиб чиқишига замин яратиб берган. 1911 йилда Абрам Иоффе Р.Милликеннинг ғоясидан фойдаланиб электрон зарядни аниқлади. Аммо бу ишни Иоффе 1913 йилдагина нашр қилди, чунки Милликен бу ғояни ундан олдин амалга оширган ва бу ғояга унинг номи берилган. Иоффе- ёруғлик назарияси талабларини экспериментлаш, қаттиқ жисмлар физикаси, диэлектриклар ва ярим ўтказгичлар бўйича ишлар олиб борган. Иоффе кўпгина илмий журналлар муҳаррири, бир қанча монографиялар, машҳур китоблар, шунингдек “Замонавий физиканинг асосий кўринишлари” ва “Ярим ўтказгиялар физикаси” номли дарсликлар муаллифидир. Абрам Федорович Иоффе 1960 йил 14 октябрда Ленинграддаги ўзининг хонасида вафот этган.  


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган