ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Январ 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
     12
3456789
10111213141516
171819212223
24252627282930
31      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид таваллуд топган кун
1958-10-30

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид 1958 йилда 30 октябрда Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманидаги Кундажувоз қишлоғида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (2006), Тошкент университетининг журналистика факультетини тугатган (1979), “Тошкент оқшоми” (1980-89), Ўзбекистон адабиёти ва санъати” (1989-90; 1991-96) газеталари ва “Муштум” журналида (1990-91) адабий ходим, бўлим мудири Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси бошқарувида раис ўринбосари (2001-03), биринчи ўринбосари (2003) йилдан). Илк шеърлар тўплами – “Руҳим харитаси”(1985). Шундан кейин унинг “Салқин харсанглар кафтида ” (1987), “Севги мамлакати” (1989), “Асрагил”, Меҳр қолур, муҳаббат қолур” (1990), “Куйдим” (1994), “Ватанни ўрганиш” (1996)”Ватан абадий) (2001), “Сўз йўли” Танланган асарлар. 2 жилдли.(2008), “Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур...” (2011), “Буғдойбўй Ватан” (2011), “Очил, эй гул, ки бўстон вақти бўлди” (2014) бошқа тўпламлари нашр этилган. А. Вознесенскийнинг “Мангу ризқ” (1990) асарини ўзбек тилига таржима қилган. Сирожиддин Саййид шеъриятида ўзбек мумтоз шеърияти анъаналари билан бирга халқ оғзаки ижодига хос хусусиятлар – халқчиллик, соддалик, тилининг ширалиги, Сурхондарё шевасига хос лексик ва мусиқий товланишлар етакчилик қилади. Шунинг учун унинг аксарият шеърлари ашулага айланган. Айни пайтда Сирожиддин Саййид ўз ижодида ўзбек шеъриятининг сўннги бадиий ютуқларини ўзлаштирган ҳолда ҳозирги воқеликда ва кишиларнинг руҳий оламида юз бераётган ўзгаришларни акс эттирмоқда. “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган