
1660 йил 28
ноябрда Лондон Қироллик жамияти тузилди. Бу куни 12 та инглиз олимлари астроном
олим, профессор Кристофер Рене маърузасидан сўнг Грешен коллежида учрашдилар ва
илм-фанни ривожлантиришда биргаликда илмий тадқиқот ишларини ўтказувчи жамият ташкил этишга келишиб
олдилар. Жамият аъзолари хафтада бир марта учрашиб, илмий тажрибаларни
кузатадилар ва илмий мавзуларда суҳбатлашадиган бўлдилар. Табиат ҳақидаги
билимларни ривожлантирувчи Лондон Қироллик жамияти шундай ташкил топган.
Қироллик жамияти шундай нуфузли жамиятки, унга энг машҳур инглиз олимлари
киритилади, у шундай жамиятки Великобритания фанлар Академияси ўрнини боса
олади, Қироллик жамияти географик картада абадий сақланиб қолган – ХVIII аср
ўрталаридан буён Таитининг асосий ороллари билан Полинезия архипелаги унинг
номи билан аталади.