
10-декабр Ўзбекистон Республикаси қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат рамзлари-байроғи, герби ва мадҳиясига эга. 1992 йил 10-декабрда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини севимли шоиримиз Абдулла Орипов ёзган ва Мутал Бурхонов мусиқа басталаган. Мадҳия Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умумхалқ байрамларига бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиши ҳамда ёпилиши вақтида ижро этилади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ушбу қонун талабларига риоя этган ҳолда давлат идораларининг, корхоналар, муассасалар ва жамоат бирлашмаларида раҳбарларнинг Қарорига биноан ҳолларида ҳам ижро этилиши мумкин.
Улуғ мадҳиям,
Ҳар сатри ҳикматга
Тўлиқ мадҳиям.
Озод илимнинг
Муқаддас мадҳиям