ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
212223242627
28      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Андижон вилоятида Улуғвор тумани ташкил топган кун
1973-12-26

Улуғвор тумани- Андижон вилояти таркибидаги туман. 1973 йил. 26 декабрда ташкил этилган. Туман шимолдан Балиқчи, жануби-ғарбдан Наманган вилоятининг Наманган, Мингбулоқ туманлари, жанубдан Фарғона вилояти билан чегарадош. Майдони 0,44минг км 2. Аҳолиси 45,2 минг киши (2004) Улуғвор туманида 4 қишлоқ фуқоролари йиғини (Мингбулоқ, Мингчинор, навоий, Оқолтин)бор. Маркази-Оқолтин қишлоғи.Табиати. Туман ҳудуди текисликдан иборат. Кўчма кум тепалари кўп. Иқлими кескин континентал. Январнинг ўртача тереторияси-4, июлники -24-28. Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек, қирғиз, тожик, рус ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди.  Ҳўжалиги. Улуғнор туманида қишлоқ хўжалиги (пахтачилик, чорвачилик, пиллачилик, полизчилик, сабзавотчилик, боғдорчилик) етакчи  ўринда. Энг муҳим тармоғи-пахтачилик. Туманда 900га яқин йирик, ўрта ва кичик корхона ва ташкилот  фаолият кўрсатад. Шулардан автокорхона, МТП, пахта тозалаш заводи, Бюк Британиянинг “Кордесе  ЛТД” фирмаси билан ҳамкорликдаги “Улкард” қўшма корхонаси (тикувчилик ва тўқимачиликка ихтисослашган), спорт анжомлари ишлаб чиқариш фирмаси,”Универсал” бозори, савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари  мавжуд. Туман ҳудудидан марғилон- Сойбўйи-Улуғнор-Мингбулоқ, Штаб-Улуғнор магистраль йўллари ўтган. Туманда марказий касалхона (170 ўрин ) ва унинг болалар, жаррохлик, тез тиббий ёрдам ва бошқалар бўлимлари, поликлиника, 5 дорихона ахолига  хизмат кўрсатади. 1974 йилдан туман “Улуғнор” газета нашр қилинади (адади 1000).

Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган