ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Физик олим.Умаров Ғиёс Ёқубович таваллуд топган кун
1921-12-25

Умаров Ғиёс Ёқубович (25.12.1921 Тошкент -1988.1.21.12) физик олим Ўзбекистон Фанлар академияси муҳбир аъзоси (1968), техника фанлари доктири (1967), профессор (1943). Тошкент политехника институти доценти, кафедра мудири (1950-58), Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институти илмий ходими (1958 йилдан) лабаратория мудири (1960 йилдан), институт директори ўринбосари (1961 йилдан), директори (1962-65), шу институт гелио-физика бўлими мудири (1965-88).  Илмий ишлари, асосан, ядро физикаси, гелиофизика масалаларига  оид. У RaE ва RaD B-емирилишини текширди, фототасвирларни радиоактив изотоп  ёрдамида кучайтириш усулини ихтиро қилди, шогирдлари билан ҳамкорликда лантаноидларнинг 30 дан ортиқ янги изотопларини  очди, Қуёш иссиқлик станциялари қуриш мумкинлигини кўрсатди. У шогирдлари билан Қуёш нурларини акслантирувчи параболид юзасини ишлаб чиқариш услубини яратди. Қуёш энергиясини тўплайдиган юқори температурали гелиоқурилмалар, Қуёш энергиясини узоқ муддат сақловчи ва бошқа турдаги энергияга айлантирувчи қурилмалар ихтиро қилди. Қийин эрийдиган металлар, сопол маҳсулотларини олиш, пайвандлаш ва бошқаларни амалга оширадиган қурилмалар яратди. Унинг раҳбарлигида иссиқхоналарда сабзавот ва меваларни қуритгич, чигитни плёнка остида ундириш ускуналари ва бошқаларнинг дастлабки намуналари  яратилди. Тошкент шаҳридаги кўча ва маҳаллалардан бирига унинг номи берилган.


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган