ШАХСИЙ КАБИНЕТГА КИРИШ
.
ССЕНАРИЙЛАР
Бирорта ҳам ссенарий топилмади!
АРХИВ
Феврал 2021
ЯкДуСеЧоПаЖуШа
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
      
ФОЙДАЛИ САЙТЛАР
Ўзбекистон xалқ артисти. Ҳамза Умаров таваллуд топган кун
1925-12-17

Ҳамза Умаров. (17.12.1925,Қўқон-1987.26.11, Тошкент)-актёр, режиссёр. Ўзбекистон ҳалқ артисти (1967). Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида (1948-51) йилларда ўқиган. 1950-86 йилларда Муқимий театрида, 1987 йил. Январь-августларда Ҳамза театрида, сўнгра “Ўзбекфильм” киностудиясида ишлаган. “Армуғон” спектаклидаги Жаъфар Умаровнинг саҳнада яратган илк образидир. “Олтинкўл” (Уйғун)да Ғани, “Нурхон”, “Фарҳод ва Ширин” (Хуршид)да Шопур, “Равшан ва Зулҳумор” (К.Яшинда)да Терсак роллари билан танилди. У ижодида 50-йиллардан шаклланган характерли, лирик ва кулгули –ҳажвий йўналишлар кейинги йиллар ҳам давом этди. Қаҳрамонларининг феъл-атвори ва хусусиятларини бир оз бўрттириб ифодалаши, сўзларини дона-дона ва жарангдор талаффуз қилиши, қўшиқларини қаҳрамон ҳолатига сингдириб юбориши, қарама-қарши ҳис-туйғуларни кучли психологик драматизмда етказиши билан Умаровнинг санъати алоҳида ажралиб туради. Исфандиёрҳон (“Ғазал фожиаси”), Маъдалихон (“Нодира”), Саид(“Гули сиёҳ”), Масхарабоз (“Ўн иккинчи кеча”), Асқарали(“Мавлоно Муқимий”),Гунг (“Қизбулоқ”), каби образлари бунга мисолдир. Режиссёр  сифатида “Бағритош”, “Қайнона”, “Ишқинг билан”  каби асарларни саҳналаштирган. Умаровнинг кино санъти ривожига қўшган хизматлари алоҳида бўлиб, кинода унинг янги қирралари очилди, қиёфаси, чеҳраси, овози, хатти-харакатлари, ўзини тутиши, ички кечинмаларининг юзида, кўзларида зоҳир бўлиши киноматография имконияти ва ифода воситаларига жуда мос тушган. Кинода Салимбойвачча (“Қутлуғ қон”), Умар (“Маҳаллада дув-дув гап”), Ҳомид (“Ўтган кунлар”),  Қориев (“Инқилоб чавандозлари”),  Асқаров (“Ёз ёмғири”), Қўлдошев(“Сени кутамиз, йигит”), Матназар (“Оловли соҳил”), каби 60 дан ортиқ образ яратган. “Бағри тош”, “Ҳаёт йўли”; “Дил тортса”, “Ёр юрган кўчалар”,  пьесаларининг муаллифи. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофтоти лауреати (1970). 


Сайт “OPEN WEB” томонидан тайёрланган